Фото: Машҳур турк сериаллари қандай жойларда суратга олинади?

Ўз 54

Туркия гўзал, бетакрор ландшафтлари, Ўрта Ер денгизи ва Эгей қирғоқларининг ғаройиб гўзаллиги, баланд қарағай ўрмонлари билан қопланган тоғлар, кўпикли шаршаралар ва зумрад-туркуаз кенгликлари билан ажралиб турадиган ажойиб минтақадир. Денгизлар, дарёлар ва кўллар инсонни завқлантиради, унутилмас таассуротлар қолдиради. Қадимги меъморчилик ёдгорликлари ўзининг улуғворлиги, сирли ерости галереялари, ғорлари, қадимий харобалар, шунингдек, замонавий шаҳарлар ва кичик аҳоли пунктларининг ҳайратланарли даражада ранг-баранг кўчалари билан лол қолдиради. Туркияда жуда кўп ноёб жойлар мавжуд. Сериал ва кинофильмларнинг айрим саҳналари учун шу каби жойлар ва манзаралар танланади.

Анталия қирғоғида, шаҳар марказидан 8 км узоқликда, денгизга қуйиладиган дунёдаги энг баланд шаршара — Қуйи Дюден шаршара бор. Шаршаранинг баландлиги тахминан 50 метрни ташкил қилади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Кемер курорт шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган жойда оловли Янартош тоғи бор. Бу ерда оловли лавалар ер остидан чиқиб, ғалати манзарани яратган. Қадим замонларда олов кемалар учун маёқ бўлиб хизмат қилган, уларнинг йўлини ёритган ва кема ҳалокатидан қочишга ёрдам берган. Бу олов ҳеч қачон ўчмайди, уни ўчиришга уринишлар муваффақиятсиз бўлган, олов ҳар сафар янги куч билан алангаланади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Туркиянинг энг чиройли шаршаралардан бири Курсунлу шаршарасининг (унинг номи туркчада «қўрғошин» деган маънони англатади) оқимлари 18 м баландликдан тушади.

Фото: «Yandex Дзен»

Фото: «Yandex Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Нуҳ пайғамбарнинг кемаси айнан Арарат тоғига тўхтаганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Турли мамлакатларга танилган улуғвор Арарат тоғи Туркиянинг энг шарқий қисмида жойлашган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Қадимда Кичик Олимп деб аталган Uludag‘ тоғида афсоналарга кўра, Троя жанги томоша қилинган. Ҳозир бу ерда Туркиядаги энг катта чанғи курорти мавжуд.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Қизиқарли ландшафти билан машҳур бўлган Кападокиянинг гўзал жойлари, ерости шаҳарлари милоддан аввалги 1-минг йилликда яратилган. Айнан шу ерда «Севги тактикаси» фильми ҳамда «Мария ва Мустафо» телесериалидан унутилмас манзарали кадрлар суратга олинган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Босфор бўғозининг гўзал манзарали жойларида кўплаб турк сериаллари суратга олинган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Туркияни гўзал, ғайриоддий, қизиқарли жойлар хазинаси деб аташ мумкин. Телесериаллар ижодкорлари Туркиянинг гўзал жойлари — табиий ландшафтларнинг, замонавий шаҳарларнинг ва тарихий меъморий иншоотларнинг мафтункор гўзаллигини суратга олиш ҳам сериалларнинг қизиқарли бўлишини таъминлайди деб ўйлайди.

«Қулупнай лаззати»

Ушбу сериалдаги отишма манзараси Истанбулдан ташқари Турк Rivieraси деб аталадиган Бодрум курорт шаҳрида ҳам суратга олинган. Режиссёрлар томошабинларга Эгей денгизи соҳилининг ажойиб манзараларини, денгизнинг мовий кенгликларини, қулай пляжлар ва ҳашаматли меҳмонхоналарни намойиш этди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Беқарор»

Бу сериал Мардин ва унинг атрофида суратга олинган. Шаҳар ўзининг араб услубидаги меъморчилиги ва тошлоқ жойлашуви билан машҳур.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Элчининг қизи»

Сериални суратга олиш ишлари Эгей денгизи соҳилида бўлиб ўтган. Бундан ташқари, сериалда Черногориядаги шаҳар кўчаларининг кадрлари ҳам бор, чунки ундаги воқеалар Наре қизи билан яшаган ушбу мамлакатда содир бўлади. Аммо ушбу саҳналар Бодрум ва Муғлада суратга олинган. Сериални кўриш давомида ушбу ҳудудларнинг анъаналари ва маданияти, ранг-баранг қишлоқ манзаралари, денгиз қирғоғи, шаҳарнинг сокин кўчалари билан танишиш, шунингдек, гўзал табиат манзаралари ва диққатга сазовор жойларини томоша қилиш мумкин.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Эрта келган қуш»

Сериал Истанбулда ва Рива қишлоғида суратга олинган, у ер кичик кўрфаз ва ороллар кўп бўлган қирғоқда жойлашган. Рива дарёсининг қирғоқ бўйида шинам қаҳвахоналар ва ресторанлар очилган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Тўлиной»

«Тўлин ой» сериали Истанбулнинг элитали ҳудуди — Каламисда ва шаҳарнинг Осиё томонидаги Кадикўйда суратга олинган. Бу ерда 1000 дан ортиқ яхта мавжуд.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Сиздан гўзалроқ»

Сериалнинг суратга олиш ишлари Газиантепда бўлиб ўтган, кейин эса Истанбулга кўчирилган. Газиантеп ўзининг табиий диққатга сазовор жойлари ва ноёб меъморий ёдгорликлари билан машҳур. Бу ерда Рим мозаикасининг энг йирик музейларидан бири очилган. Катта майдондаги узумзорлар ва зайтун боғлари мавжуд.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Орол ҳақида эртак»

Сериал орол ва материкнинг икки хил жойида суратга олинган. Баъзи кадрлар Шимолий Спорадес ороллари гуруҳига кирувчи Алониссос оролидаги Грециянинг Тесалия минтақасида суратга олинган. Асосий воқеалар Измир вилоятидаги денгиз қирғоғидаги кичик шаҳарча — Сигажикда бўлиб ўтади. Шаҳардан унча узоқ бўлмаган жойда Пойраз Хазиронни маҳаллий диққатга сазовор жойлар билан таништирган қадимий Теос шаҳри жойлашган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Атиргул ҳақида эртак»

Сериал гул ёғи ва гиламлари билан машҳур бўлган гўзал Испарта шаҳрида суратга олинган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Охирги, 5-қисмда қадимги Сагалассос шаҳрининг ажойиб суратлари мавжуд бўлиб, унинг биринчи бинолари милоддан аввалги 8000 йилларда пайдо бўлган. Сақланиб қолган вайроналарнинг аксарияти Рим империяси даврига тўғри келади. Бу ерда баландлиги 9 метр, кенглиги 4 метр ва узунлиги 28 метр бўлган Рим ванналари, театр, кутубхона ва машҳур Энтони фаввораси (тўлиқ тикланган ва ҳозирда фаолият кўрсатаётган) харобалари жойлашган. Сув структуранинг ўртасига 4,5 метр баландликдан тушади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»



Manba: Daryo.uz