«Болонья» Элдор Шомуродов трансфери учун қанча таклиф қилгани маълум бўлди

Ўз 49

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов римликлар сафини тарк этади.

Фото: Getty Images

Аввалроқ 27 ёшли футболчи «Болонья»га ўтишга яқин экани хабар қилинганди. Италиялик журналист Николо Скира ҳам келишув яқин орада расмийлаштирилишини айтмоқда.

Қайд этилишича, «Болонья» ўзбекистонлик ҳужумчини 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

Аввалроқ «Рома» Шомуродовни трансфер қилиш истагида экани ва шу сабаб «Тоттенҳэм»га қарши ўйин учун олиб кетмагани маълум бўлганди.

Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди.



Manba: Daryo.uz