Instagram: Ҳижобини ечгани учун танқид қилинаётган актриса, машинасига қимматбаҳо рақам таққан Муниса Ризаева, Тошкентда концерт берган Лола

Ўз 46

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Ҳулкар Абдуллаева саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева тахминан 156 минг доллар турувчи Mercedes G-Class АМG 63 автомобилига қимматбаҳо рақам таққанини намойиш қилди.

Актриса Зарина Низомиддинова Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида тушган суратини мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Асал Шодиева унга имиж яратиш жараёни қандай кечиши акс этган видеони намойиш қилди.

Юлдуз Ражабова Туркияда тушган сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Қизиқчи, ўнта фарзанднинг отаси Валижон Шамсиев яна фарзанд кўриш нияти борлигини маълум қилди.

Хонанда Рухшона саҳифасига бир нечта суратларини жойлади ва обуначиларидан уларга қайси бири ёққанини сўради.

Фото: Instagram

Шаҳзода Муҳаммедова иш жойига боргани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Болливуднинг дунёга машҳур ёш, истеъдодли актрисаларидан бири Алия Бҳатт янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Шоҳруххон тўнғич ўғли Муҳаммадюсуф билан бирга тушган видеосини мухлисларига намойиш қилди.

Бундан ташқари, у қиймати 135 минг долларлик Lexus LХ 570 автомобилини мухлисларига кўрсатди.

Дилсўз янги суратини саҳифасига жойлади ва обуначиларига гулнинг гўзаллиги уруғидан, инсоннинг гўзаллиги эса қалбидан бошланишини айтди.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Позилжоновнинг янги клипида машҳур инстаблогер Dili.me, «Миллион» кулги жамоасининг аъзоси Мўмин Иброҳимов, актёр Асқар Ҳикматов, «Аристократлар» кулги жамоасининг аъзоси Жаҳонгир Хўжаев ва бошқа машҳур блогер ҳамда актёрлар суратга тушмоқда.

Актёр Тоҳир Саидов Туркиянинг Истанбул шаҳрида янги сериалнинг ижодий жамоаси билан тушган суратини мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова янги либосини мухлисларига кўрсатди. Либоснинг услуби Disney маликаларининг либосини эслатади.

Воҳиджон Исоқов телебошловчи Самандар Ҳамроқулов ва «Қалпоқ» кулги жамоасининг аъзоси Раҳмонали Суропов билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ситора Фармонова тўй хизматларининг бирида Гулсанам Мамазоитованинг қўшиғига рақсга тушди. Ушбу ҳолат акс этган видео хонанданинг фан аккаунтига жойлаштирилди.

«Журналист» сериалининг иккинчи мавсумида рол ижро этган актриса Фарангиз Холиқова ҳижобини ечганини маълум қилди ва мухлисларига рўмол ҳар бир қизга ярашишини, бировнинг ўтмиши ҳақида билмасдан туриб фикр юритмаслик кераклигини, кун келиб Аллоҳ ризоси учун яна ҳижоб ўрашини айтди. Актриса шундан сўнг саҳифасида изоҳ ёзишни ўчириб қўйган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Лола Тошкентдаги ресторанларнинг бирида концерт берди. Унинг мухлислари хонанданинг хит тароналарини биргаликда ижро этди.

Шаҳло Зоирова саҳифасига янги суратини жойлади ва шунчаки ўтириб дам олишни истаётганини айтди.

Фото: Instagram



Manba: Daryo.uz