Сингапурлик олимлар қурбақа терисидан жароҳатни тез даволовчи биопластер яратди

Ўз 39

«Tjournal» нашрининг хабар беришича, Сингапурдаги Нанянг технология университети тадқиқотчилари қурбақа терисидан пастага айлантирилган, биологик парчаланадиган, коллаген асосли пластер яратди. Биопластердан сурункали яраларни даволаш мақсадида фойдаланиш мумкин. Масалан, у диабетга чалинган одамларда яхши самара беради.

Нанянг технология университети
Фото: «Tjournal»

Биопластер тешикчали қатлам ҳосил қилади ва унда лейкоцитлар ва шифобахш моддалар бир-бирига бирикади. Бундан ташқари, биопластер намлик сақловчи вазифасини ўтагани сабабли жароҳатни даволашни тезлаштиради.

Шунингдек, қурбақа териси коллагени бошқа ҳайвонларнинг таркибий оқсилларига қараганда одамларга кўпроқ биологик жиҳатдан мос келади. 

Биопластер коллаген атрофида тери ҳужайраларининг тўпланишига имкон беради ва ўзига хос кўприк вазифасини бажаради, бу ҳам яра битишини тезлаштиради.



Manba: Daryo.uz