Кентавр коронавируснинг аввалги мутацияларига нисбатан камида 16 фоиз юқумлироқ – мутахассис

Ўз 41

Шу кунларда дунёда пандемиянинг навбатдаги тўлқини авж олган. Бунга коронавируснинг янги мутациялари кенг тарқалиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Фото: Getty Images

Аммо касалланиш кўрсаткичлари ҳадемай янада ошиши мумкин. Чунки омикрон штаммининг BA.2.75 субварианти келгусида доминант позицияни эгаллаши кутиляпти.

Мутахассислар COVID-19 нинг бу версиясига кентавр ҳам деб ном берган. У илк бор Ҳиндистонда аниқланганидан буён қарийб икки ой вақт ўтди. Шу қисқа даврда вирус АҚШ, Германия, Канада, Австралия, Нидерландия, Дания, Япония, Буюк Британия каби ўнлаб мамлакатларга ёйилиб улгурди.

Яқинда эса улар сафига Россия ҳам қўшилди. Жами етти нафар бемор кентаврни юқтиргани тасдиқланди.

Олимларнинг қайд этишича, мазкур мутация тури омикроннинг аввалги версияларига нисбатан камида 16 фоиз юқумлироқ. Қолаверса, коронавирусдан тузалган инсонларда ҳосил бўладиган иммунитетга ҳам «чап бериб» ўтишга қодир.

Бироз таскин берадиган жиҳати эса кентаврни юқтирган беморларда хасталик нисбатан енгил кечмоқда. Шифохонага ётқизиш ҳолатлари жуда кам.

BA.2.75 субвариантининг белгилари омикроннинг бошқа штаммлари аломатларидан деярли фарқ қилмайди. Иситма, йўтал, бурун битиши, бош ва мушаклар оғриғи, ҳолсизлик, кучли терлаш ҳамда лимфа тугунлари яллиғланиши шулар жумласидан.

Бундан ташқари, беморларда диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби симптомлар ҳам кузатилмоқда.

Кентавр, аввало, юқори нафас йўлларига таъсир қилади. Шу сабабли бу субвариантни юқтирганлар орасида пневмония, яъни ўпка яллиғланишидан азият чекаётган сони анча кам. Қолаверса, инфекцияга чалинганларда аввалгидек ҳид билиш қобилияти йўқолиши кузатилгани йўқ.

Шунга қарамай, мутахассислар хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами, хусусан, ёши катта инсонлар, сурункали касалликларга чалинганлар жамоат жойларида эҳтиёткорликни кучайтириб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари зарур, деган фикрда.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Кентавр коронавируснинг аввалги мутацияларига нисбатан камида 16 фоиз юқумлироқ мутахассис
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг