«Севги изтироби» сериали юлдузи Бурак Ўзчивит Москвада: Актёр уни кўриш истагидаги мухлисалари қуршовидан тан соқчилари ёрдамида чиқишига тўғри келди (видео)

Ўз 43

Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган юлдузларидан бири — «Муҳташам юз йил» ҳамда «Севги изтироби» сериалларига суратга тушганидан сўнг миллионлаб россиялик мухлисларнинг севимли актёрига айланган Бурак Ўзчивит Москвага ташриф буюрди. Актёр мухлислари учун пойтахт ресторанларидан бирида махсус учрашув уюштирди. Айтишларича, турк киноси юлдузини кўришни истовчилар яхшигина харажат қилишига тўғри келган — ресторандаги стол нархи 15 000 рубль (258 доллар)ни ташкил этган. Москваликларни бундай қиммат нарх тўхтата олмади, Буракни кўриш учун бир неча юзлаб одамлар ресторанга келди, деб ёзади «Bloknot.ru».

Фото: «5-tv.ru»

Актёр 2,5 соат кечикиб келганига қарамай, ҳеч ким кетиб қолмади, ресторанда уни йўлакдаёқ саф тортган юздан ортиқ одам қарсаклар остида кутиб олди. Аммо оқ кўйлакда жилмайиб турган Ўзчивит залда пайдо бўлиши билан барча қизлар у томон югурди. Актёрнинг қўриқчилари эса мухлисларни тинчлантиришига тўғри келди. Шундан сўнг мухлислар орасида актёр узоқ вақт кўринмади, у кеча ташкилотчилари билан кечки овқатга боришга шошилди. Дарвоқе, таниқли актёр билан учрашувда меҳмонлар татиб кўриши учун ташкилотчилар турк таомлари, жумладан, пахлава, кабоб, устрица ва шампан виноси тайёрлади.

Қизиғи шундаки, Россиянинг машҳур хонандаси Дима Билан ҳам Бурак билан учрашишга келган — эҳтимол, у ресторандаги мухлислар орасида ягона эркак бўлгандир. Хонанда туркиялик актёр билан қўл бериб кўришиб, суратга тушишга муваффақ бўлди. Дима Билан Буракни кутаётганида, мухлислар россиялик қўшиқчини селфи қилиш илтимоси билан ўраб олди. Олга Бузованинг ҳам бу борада омади чопди. Телебошловчи VK Fest’да чиқиш қилгандан сўнг, актриса Анна Рудова билан ресторанга тушлик қилиш учун борди ва у ерда Ўзчивит ҳам бор эди. Хонанда турк актёри билан суратга тушиб, аслида буни Бурак илтимос қилганини ҳазил қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Эслатиб ўтамиз, Бурак актриса Фаҳрие Эвжен билан турмуш қурган. Улар «Чолиқуши» сериалининг суратга олиш майдончасида учрашган ва ошиқ жуфтлик ролини ижро этган.



Manba: Daryo.uz