Йогурт, қадоқли шарбат ва 30 ёшдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган бошқа маҳсулотлар

Ўз 33

Зарарли овқат ҳар қандай ёшда ҳам зарарли. Аммо 30 ёшдан кейин организмдаги метаболик жараёнлар кескин секинлаша бошлаганда, овқатланиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Агар узоқ вақт ёш ва соғлом бўлишни истасангиз, қуйидаги маҳсулотларни рациондан чиқариш тавсия этилади, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Қўшимчаларга бой йогурт

Йогурт, барча ферментланган сут маҳсулотлари каби, албатта фойдалидир. Унинг хушбўй версиялари ҳақида нима дейиш мумкин? Пластмасса идишдаги мевали йогуртнинг атиги бир порциясида тахминан 47 грамм шакар бор. Бу кун давомида истеъмол қилиш керак бўлгандан тахминан бир ярим баравар кўп.

Соя

Кўпчилик сояни гўштнинг эквиваленти деб ҳисоблайди. Маълумки, соя маҳсулотларини доимий истеъмол қилиш организмдаги яллиғланиш жараёнларининг ривожланишига ва қалқонсимон без фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сояда фитоэстрогенлар мавжуд. Ҳеч қачон гормонлар билан боғлиқ муаммолар бўлмаган бўлса ҳам, организмда ўзгаришлар юзага келиши мумкин.

Оқ нон

Қанчалар мазали ҳам севимли бўлмасин, лекин бу маҳсулотдан ҳам воз кечиш керак. Юқори сифатли унда тез углеводлар мавжуд бўлиб, улар қонда шакар миқдорининг кескин кўтарилишига ва вазн ортишига олиб келади. Бундай маҳсулотнинг озуқавий қиймати жуда кичик, шунинг учун уни рациондан чиқариб ташлаш фақатгина фойдалидир.

Қадоқдаги шарбатлар

Қадоқдаги шарбатларни ишлаб чиқариш бир қанча жараённи ўз ичига олади. Унга иссиқлик билан ишлов берилгач, кўплаб фойдали витамин ва минералларни йўқотади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар тайёр маҳсулотга мутлақо ақл бовар қилмайдиган миқдорда шакар қўшиб, унинг барча мумкин бўлган афзалликларини йўққа чиқаради.

Тайёр пишириқлар

30 ёшдан сўнг принципиал жиҳатдан, пишириқларга ўрганмаслик керак. Агар чиндан ҳам уларни истеъмол қилиш истаги кучли бўлса, уй шароитида табиий маҳсулотлар ёрдамида пиширилганини тановул қилиш мумкин. Аммо дўконларда сотиладиган пишириқларни тайёрлашда бир неча кун юмшоқлигини ҳамда мазасини йўқотмаслиги учун қўшимча зарарли маҳсулотлардан фойдаланилади.

Попкорн

Барча севиб истеъмол қиладиган газак. Аммо битта муаммо бор — кўпинча бу турдаги ярим тайёр маҳсулотларга қўшиладиган трансёғлари муаммонинг асосий сабабидир. Ушбу моддалар миянинг ишига салбий таъсир қилади, ҳужайралар ўлимига ва яллиғланиш ўчоқларининг пайдо бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, сохта ёғ таркибида хавфли кансероген — диацетил бўлиши мумкин, бу эса саратон хавфини оширади.

Ферма хўжалигидаги балиқлар

Афсуски, дўконларда сотиладиган балиқларнинг 70 фоизи сунъий равишда етиштирилади. Агар унинг ишлаб чиқарувчиси юқори сифатли назоратга эга йирик балиқ фермаси бўлмаса, маҳсулотлар соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. Кўпгина маҳаллий балиқ овлаш корхоналари, хусусан, Осиёда антибиотик ва сифати шубҳали озуқалардан фойдаланади. Баъзи фермерлар эса ҳатто филега сотиладиган кўриниш бериш учун уни сунъий равишда бўяйди.



Manba: Daryo.uz