Instagram: Болаликдаги орзуси ушалган Сариқ бола, севиб қолган Даврон Асқаров, съёмкада жанжал чиқарган Зилола Ғуломова

Ўз 57

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Дурдона Қурбонова саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Инстаблогер, тиктокер ва охирги кунларда ўзини хонандаликда синаб кўраётган Лиил Хуррамов устози Алишер Узоқовнинг хит тароналаридан бири — «Ошиқ юрак» таронасини cover йўналишида куйлаб, мухлисларига тақдим этди.

Хонанда Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғи билан тушган суратини мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Ёш, истеъдодли хонанда Сардор Тоиров мухлислари даврасида қўшиқ куйлагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Ҳосила Раҳимова саҳифасидаги обуначиларига ўз она шаҳри — Сурхондарё сари йўл олганини айтди.

Фото: Instagram

Ҳалима Ибрагимова мухлисларига типратиконни қўлга ўргатганини маълум қилди. Актриса типратиконга Мишка деб исм қўйган ва у тиканларини санчмаслигини айтган.

Таниқли опера хонандаси Милена Мадмусаева янги суратини обуначиларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Каниза Туркиянинг ёш, истеъдодли хонандаларидан бири Эже Мумай билан бирга ижро этган «Куту куту» таронасига ишланган видеоклипни мухлисларига кўрсатди.

Актёр, қизиқчи Шуҳратбек Азимов ҳамкасби Валижон Шамсиев билан тушган суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Актриса Зилола Ғуломова суратга олиш жараёнларида ҳамкасби Барчин Ғофурова билан тортишиб қолди. Бунга Зилола Ғуломовани бўғиш саҳнаси сабаб бўлган.

Инстаблогер, телебошловчи, актриса Ҳуснора Шодиева саҳифасига янги суратини жойлади ва гўзаллик уни кўра олганларнинг кўзида акс этишини айтди.

Фото: Instagram

Ёшлигида Шоҳрух репперга ҳавас қилиб қўшиқларини айтиб юрган Сариқ бола — Жаҳонгир Хўжаев унинг офисига бориб ўзи билан учрашди ва ҳамкорлик қилишини маълум қилди.

DJ Piligrim оиласи билан 3 кун Палма Де Майорка оролларида дам олгани ва у яна бу ерга қайтиши ҳақида мухлисларига айтди.

Фото: Instagram

«Қодирхон» сериали орқали машҳурликка эришган актёр қачонлардир севгига ишонмаганини, бироқ севиб қолиб унинг борлигига ишонганини, севган инсони ҳаётига нур каби кириб келганини ва тез кунда тўйи бўлишини маълум қилди.

«Жасур» кинофильмида бош ролни ижро этган актёр Миролим Қиличев бувиси билан тоққа йўл олгани акс этган суратни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда Рашид Холиқов қимматбаҳо машинасида Тошкентни айланди ва ҳашаматли дала ҳовлисига бориб дам олишини маълум қилди.

Инстаблогер, тиктокер Baby Mohi, хонанда Каниза ва бошқа кўплаб ўзбек шоу-бизнесидаги аёл санъаткорларнинг соч турмаги ва макияжини қиладиган маҳоратли стилист Азамат Феруза Жуманиёзова тез кунда янги тароналар, клиплар тақдим этишини маълум қилди. У хонанданинг сочини турмаклагани ва макияж қилгани акс этган суратни саҳифасига жойлаган.

Фото: Instagram



Manba: Daryo.uz