Instagram: Аккаунти бузилган Паризода, туғилган кунида онасини йиғлатган Азиза Ёқубова, мухлисларига миннатдорлик билдирган Ҳамдам Собиров

Ўз 40

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Мактабимда», «Тентакчам», «Эсла мени», «20 март» каби хит тароналар ижрочиси Ҳамдам Собировнинг навбатдаги «Яхши кўрсам нима қипти» таронаси YouTube’да 1 кунда 2 миллион кўришлар сонини забт этди. Хонанда уни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларига миннатдорлик билдирган.

Фото: Instagram

Бундан ташқари, Ҳамдам Собиров Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида мухлислари даврасида куйлагани акс этган видеони эълон қилди.

Инстаблогер, cover қўшиқлар ижрочиси Baby Mohi турмуш ўртоғи билан Дубайда «асал ойи»ни ўтказмоқда.

Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда Феруза Жуманиёзова янги клипини суратга олиш жараёнидан видео эълон қилди.

Туркиянинг миллионлаб мухлисларига эга актёрларидан бири Бурак Ўзчивит саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Бурак Ўзчивит Москвага шаҳрига борди. Унинг россиялик мухлисалари актёрни катта ҳаяжон билан кутиб олди.

Актриса, телебошловчи Ситора Фармонова тез кунларда укаси турмуш қуришини маълум қилди ва обуначиларига у билан тушган суратини янги суратини кўрсатди.

Фото: Instagram

Жаноб Расул Самарқанд вилоятининг Ургут туманига тўйга борди. Хонанданинг мухлислари уни тўйхонада катта ҳурмат билан қарши олди.

Маъмур Холмедов мухлисларига янги суратини намойиш қилди.

Фото: Instagram

Хонанда Жаҳонгир Позилжонов саҳифасидаги обуначиларига қозонкабоб тайёрлаётгани акс этган видеони кўрсатди.

Телебошловчи, актриса Ирода Носирова мухлисларига янги суратини намойиш қилди ва Аллоҳга таваккал қилиш гўзал эканини, ҳар ишда, ҳар қадамда ғам борлигини, бироқ инсонга оғирлиги тушмаслигини айтди.

Фото: Instagram

Азиза Ёқубова онасининг туғилган куни билан табриклаб, тилла занжир совға қилди, унинг онаси эса хурсандлигидан кўз ёшларини тия олмади. Актриса ўтган йили онасига машина совға қилган эди. У архивидаги шахсий видеолардан фойдаланиб, онаси учун хонанда Шерзод Эргашевнинг «Топилмайди» таронасига видео олиб саҳифасига жойлади.

«Афандининг қизлари» жамоасининг аъзоси Муборак Абдуллаева янги суратини эълон қилди ва мухлисларидан уларга ёқадиган 3 та хислатини ёзиб қолдиришларини сўради.

Фото: Instagram

Актриса Паризода Бўрихўжаева саёҳатга кетаётган ўзбекистонликларга тиббий суғуртадан ўтиш кераклиги, бу фойдали экани ва ундан касаллик аниқлангани ҳақида айтди.

Туркиянинг дунёга машҳур актрисаси Туба Буюкустун саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Илк марта она бўлиш арафасида турган хонанда Каниза саҳифасидаги обуначиларига машинасининг ички тузилиши ва қандай шароитга эга экани акс этган видеони намойиш қилди.

Маҳоратли раққоса Зарина Аҳмедова таниқли россиялик ижодкор Валерий Меладзе билан тушган суратини эълон қилди ва яна бир орзуси амалга ошганини айтди.

Фото: Instagram

Оғабек Собиров укаси — Анвар Собировни туғилган куни билан табриклади ва саҳифасига у билан тушган суратини жойлади. Анвар Собиров 46 ёшни қарши олди.

Фото: Instagram

Хонанда Алишер Файз «Арзийманми» таронасига ишланган видеоклипни мухлисларига намойиш қилди. Видеоклипда актёр Убайдулло Омон ва актриса Барно Қодирова иштирок этган.

Истеъдодли раққоса Паризоданинг Instagram аккаунти бузиб кириш ҳолатига («взлом»га) тушди. Унинг саҳифаси олти соатлик бузиб кириш ҳолатидан сўнг қайта ишлай бошлади. Паризода бу ҳолат юз берганда саҳифасидаги фото, видеолар бирма-бир ўчиб кетиши кузатилганини, булар эса у учун оддий сурат, видеолар эмас, ижоди билан боғлиқ хотиралар эканини айтган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram



Manba: Daryo.uz