Кондиционер ва вентилятор бўлмаса: жазирамада уйни салқинлатиш бўйича лайфхаклар

Ўз 25

Кондиционер жуда қимматга тушади, унга кўп электр энергияси сарфланади. Вентилятор ҳам шунчаки иссиқ ҳавони ҳайдаб, деярли ҳеч қандай енгиллик яратмайди. «Новий очаг» нашри жазирамада уйни салқинлатиш бўйича мутлақо бепул ҳамда оддий усуллар билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

Уйга кондиционер ўрнатмасликнинг бир қанча сабаблари бор:

  • оила бюджети;
  • электр нархи;
  • жуда мўрт деворлар;
  • фасадларни ўзгартиришни тақиқлаш. 
Аммо унинг ўрнини босувчи бошқа усуллар мавжуд:
  1. Ёрқин рангли чойшаб олинади.
  2. Уни сувга ботириб, ортиқча сув сиқиб чиқарилади.
  3. Деразани очиб, унга нам чойшаб илинади.
  4. Квартирада ҳаво кирадиган барча жойга шундай тарзда нам чойшаб илиш тавсия этилади, ҳатто кириш эшигига ҳам.
  5. Вақти-вақти билан чойшабни намлашни унутмаслик керак: буни сув пурковчи қурилма ёрдамида амалга ошириш мумкин.
  6. Нам матодан ўтадиган ҳаво салқин ва тозаликни таъминлайди.
Яна бир лайфхак учун шунчаки идишда сув ҳамда вентилятор керак бўлади

Фото: «Новий очаг»

Идишдаги сув бироз пастроқ жойга қўйилади. Вентилятор йўналиши эса аввал сувга урилиши, сўнгра хонага тарқалиши керак. Шундагина хонада салқин ҳаво юзага келади ҳамда нафас олиш осонлашади.

Айтганча, хонада гулларнинг кўплиги ҳам иссиқдан сақланишда ёрдам беради

Фото: «Новий очаг»

Ўсимликлар шиддат билан кислород ишлаб чиқаради ва кислородга тўйинган хонада эркин нафас олиш мумкин. Фақат баргларни тез-тез чангдан тозалашни унутмаслик керак.



Manba: Daryo.uz