Эрталаб оч қоринга сув ичишнинг ҳақиқатан ҳам фойдаси борми? Мутахассис жавоб беради

Ўз 55

Анъанавий ва муқобил тиббиётда кўпинча оч қоринга оддий, тоза сув ичиш тавсия этилади. Бу қандай фойда келтиради? Эътиборга олинадиган эҳтиёт чоралари борми? Бу саволга мутахассис Иоланта Лангауэр жавоб беради.

Фото: Getty Images

Уйғонгандан кейин бир стакан сув ичиш ҳеч кимга зарар келтирмайди. Деярли ҳар бир одамга эрталабни чанқоқни қондириш билан бошлаш тавсия этилиши мумкин.

Одамлар кўпинча нотўғри одатларни шакллантиради, чанқоқни очлик билан аралаштириб юборадилар, фақат чой, қаҳва ва бошқа ичимликлар ичадилар, улар тўқималарни намлик билан тўйинтирмайди, аксинча, танадан суюқликни чиқариб ташлайди. Натижада одам ўзи билмаган ҳолда сурункали сувсизланишдан азият чекади.

Энг муҳими — тиш эмалини шикастламаслик, шамоллаб қолмаслик ва организмни стрессга дучор қилмаслик учун сув жуда совуқ ёки жуда иссиқ бўлмаслиги керак.

Эрталаб тоза сув ичишнинг фойдаси кўп, лекин алоҳида эътиборга лойиқ бўлган бешта асосий нуқта мавжуд.

Сув одамнинг фаол бўлишига ёрдам беради. Уйғониш ва энергия олиш учун бир чашка қаҳвадан кўра бир стакан сув ичган маъқул.

Оч қоринга сув ичиш овқат ҳазм қилиш трактининг тўғри ишлашига ёрдам беради. У овқат ҳазм қилишни бошлайди, ичак моторикасини тартибга солади, гастрит, ич қотиши ва ошқозон-ичак трактининг бошқа касалликларини олдини олади.

Ҳ2О организмнинг деярли барча биокимёвий реакцияларида иштирок этади. Сув етишмаслиги билан кўплаб жараёнлар бузилади, бу бошқалар қаторида буйрак тошлари шаклланиши ва ичак патологияси билан ҳам боғлиқ. Мисол учун, агар одам кўп клетчатка истеъмол қилса, лекин озгина суюқлик ичса, соғлом клетка организмга сўрилмайди. Тонгни бир стакан сув билан бошлаш одати ички органларнинг жиддий касалликларидан қутқаради.

Сув етишмовчилиги билан лимфа тизими тўғри ишламайди, бу суюқликни ушлаб туриш, шишиш, қуруқ тери ва шиллиқ пардалар ва селлюлит шаклланишида ўзини намоён қилади. Оч қоринга тоза сув ичиб, чиройли қомат, ёшлик, гўзаллик ва саломатликни сақлаш мумкин.

Ичимлик суви учун энг яхши вариант хона ҳароратидаги, иложи бўлса, бироз илиқроқ бўлсин — 20-30 дан 40 даражагача бўлган ҳароратни ташкил қилади.

Албатта, иштаҳани бузмаслик ва буйракларни ортиқча юкламаслик учун бир вақтнинг ўзида кўп ичиш шарт эмас.

Аммо шуни таъкидлаш керакки, кун давомида чанқоғингизни тоза сув билан қондириш ҳам ма'қул. Бошқа ичимликлар, айниқса, таркибида шакар бўлган ичимликлар танани керакли миқдордаги суюқлик билан таъминламайди.

Кунни оддий сув билан бошлаш одати ҳамма учун фойдали. Кўпгина касалликлар аста-секин йўқ бўлиб кетади, ташқи кўриниш яхшиланади ва энг муҳими, бундай осон йўл билан саломатлик билан боғлиқ бўлган муаммолардан қутулиш мумкин.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Эрталаб оч қоринга сув ичишнинг ҳақиқатан ҳам фойдаси борми? Мутахассис жавоб беради
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг