Орзунгиздаги қомат: Вазн йўқотишга ёрдам берадиган 6 хил чой

Ўз 22

Ёзнинг иссиқ кунларида кўп инсонлар таътилга чиқади. Бу кунларда танани фаоллаштириш керак бўлади. Шу билан биргаликда вазн йўқотиш ҳақидаги суҳбатларда метаболизм атамаси тез-тез қулоққа чалинади: тез, нормал ва секин бўлишига қараб вазн йўқотиш муҳокама қилинади.

Метаболизм нима?

Танангиз энергияга ишлаб чиқариши учун сиз еган ва ичган ҳамма нарсадан фойдаланади. Агар сизда метаболизм тез бўлса, танангиз энергияни тез ишлаб чиқаради ва бу эса соғлом тарзда вазн йўқотишга ёрдам беради.

Фото: Marie Claire

Вазн йўқотиш учун айнан бир маҳсулот кифоя қилмайди, бунинг учун турли маҳсулотлардан фойдаланиш керак. Шуни унутмаслик керакки, микроэлементлар ва антиоксидантларга бой ичимликлар метаболизмни тезлаштиришга ва мақсадингизга эришишингизга ёрдам беради. Бундай ичимликлардан бири чой ҳисобланди. Қуйида вазн йўқотишга ёрдам берадиган чой турлари ҳақида маълумот берилади.

Занжабил чойи

Занжабил чойи вазн йўқотишда ёрдам берадиган энг фойдали ичимликлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибида ноёб бирикмалар: гингерол ва сегаол мавжуд бўлиб, улар организмга антиоксидант таъсир кўрсатади ва эркин радикалларнинг зарарланишини камайтиради. Радикал зарарланиш танага салбий таъсир кўрсатади, оксидловчи стрессни оширади, бу эса килограмм ортишига олиб келади. Шунинг учун занжабил чойини диетангизга қўшганингиз маъқул.

Фото: Marie Claire

Қора чой

Ушбу ичимликни истеъмол қилиш маданиятнинг бир кўриниши сифатида ҳам эътироф этилади. Ёқимли таъмдан ташқари қора чой таркибида кофеин (меъёрида), шунингдек, метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган фойдали моддалар мавжуд. Тадқиқотларга кўра, қора чой таркибида кўп миқдорда флавон мавжуд бўлиб, улар метаболизмни кучайтиради ва танадаги ортиқча калория ва ёғларни парчалайди ва вазн йўқотишга ёрдам беради.

Фото: Marie Claire

Матча

Матча ҳам ортиқча вазн билан курашишга ёрдам берадиган фойдали ичимликдир. Овқатланишдан олдин бир чашка матчани истеъмол қилиш метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради. Ичимлик таркибидаги микроэлементлар ёғларни оксидлайди, бу метаболизмнинг тезлаштиради.

Фото: Marie Claire

Кўк чой

Чойнинг ушбу тури вазн йўқотишга катта ёрдам беради. Кўк чой чой ёғларни парчалашга ёрдам берадиган антиоксидантларга бой. Бундай чойни машғулотдан олдин ва кейин ичиш айниқса фойдали ҳисобланади. Ичимлик таркибидаги катехинлар ёғ ҳужайраларини парчалашга катта ёрдам беради.

Фото: Marie Claire

Улун чойи

Улун чойи вазн йўқотиш учун ҳам фойдалидир. Ичимлик таркибидаги элементлар организмдаги ёғларнинг сўрилишига таъсир қилади. 2009 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, олти ҳафталик тажрибадан сўнг, кунига 8 грамм улун чойи ичган инсонларнинг 66 фоизидан ортиғи ушбу ичимликни ўз диетасига киритганликлари учун тахминан 1 килограмм вазн йўқотган.

Фото: Marie Claire

Ройбуш

Бошқа чой турларидан фарқли ўлароқ, ройбуш таркибида кофеин мавжуд эмас. Асл ватани Жануний Африка бўлган ушбу ичимликнинг таркибида аспалатиннинг юқори миқдори бўлгани сабабли шакар алмашинуви, шунингдек, метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради.

Фото: Marie Claire



Manba: Daryo.uz