Нега ёзда кам овқат истеъмол қилинса ҳам вазн ортади? Кўз юммаслик керак бўлган 3 та сабаб

Ўз 57

Умуман олганда, ёзда ҳамма ҳам озгина бўлса-да, вазн йўқотади: чунки кўп вақт очиқ ҳавода ўтади ва камроқ ёғли овқат истеъмол қилинади. Аммо баъзида тарозида ортиқча килограммни кўриш нафақат ҳайратланарли, балки алам ҳам қилади. The Voice Mag нашри нега бундай бўлишининг сабабини маълум қилди.

Фото: Unsplash

Албатта, ёзги рацион янги сабзавот ва меваларга бой. Бундан ташқари, ҳаддан ташқари иссиқда овқатдан кўра кўпроқ суюқлик ичиш истаги бўлади: иштаҳа кун бўйи ҳам йўқолиши мумкин. Бироқ бу омилларнинг барчаси мумкин бўлган вазн ортишидан ҳимоя қилмайди.

Ҳазми енгил таомлар

Ёзги маҳсулотлар одатдаги рациондан ҳайратланарли даражада фарқ қилади ва зарарсиз ҳамда енгил кўринади. Аммо меъёрга амал қилгандагина. Бу эса ҳақиқатан ҳам қийин.

Ҳа, окрошка карам шўрвадан кўра камроқ калория ҳисобланади. Музқаймоқ эса бир бўлак тортнинг деярли ярмига тенг. Аммо совуқлиги билан тетиклантирувчи битта музқаймоқнинг иккинчиси ҳам бор. Худди шундай, окрошка билан музли ичимликлар, резаворлар ва мевалар истеъмол қилинади.

Айтганча, резаворлар ва мевалар ҳақида. Ёзда улар шунчалик арзон бўладики, натижада одамлар уларни ортиқча истеъмол қилишга ҳам тайёр. Аммо углеводларнинг кунлик меъёридан ошиб кетиши билан боғлиқ ва бу вазнни сақлаб қолишга ёрдам бермайди.

Ёзги шиш

Иссиқ туфайли шиш пайдо бўлиши аниқ килограмм ортишига олиб келиши мумкин. Ҳатто бу севимли оёқ кийимларни кийишга тўсқинлик қилади. Бироқ ёзда шишиш фақатгина ҳарорат билан боғлиқ эмас. Организмдаги сувнинг турғунлиги фақат углеводлар меъёридан ошиб кетиши туфайли юзага келиши мумкин. Шунингдек, ҳаддан ташқари шўр овқатга бўлган иштиёқ — газаклар, фастфуд ва ярим тайёр таомлар чанқоққа, кўп суюқлик ичиш эса шишга сабаб бўлади. Шунинг учун кўпроқ янги сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Соғлом тушлик ва кечки овқатларни тайёрлаш учун куч топишга ҳаракат қилиш керак.

Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги

Ёзда куннинг аксарият қисми ташқарида ўтади: сайр, дўстлар билан учрашув, табиат қўйнида дам олиш. Аммо кўпинча фаолият даражасида хатоликлар учрайди. Шаҳар бўйлаб сайрлар тезда кондиционерли кафедаги йиғилишларга, ўрмон саёҳатлари эса оддий таомланишга айланади. Шу тарзда гўёки тинимсиз ҳаракат туфайли жуда кучли чарчоқ кузатилса-да, аслида организм аввалгидан ҳам камроқ энергия сарфлаган бўлади. Шунинг учун бу каби кўнгилочар фаолиятлар вазннинг янада ортишига олиб келади.



Manba: Daryo.uz