LeEco компанияси 75 доллар эвазига iPhone 13 нинг клонини тақдим этди

Ўз 48

Хитойнинг LeEco компанияси LeTV бренди остида мамлакат бозори учун ҳамёнбоп смартфонларни тақдим этиш билан шуғулланади. 24 июнь куни янги аппарат — Y1 Pro’нинг савдолари расман бошланди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: LeTV

LeTV Y1 Pro пикселлари нисбати 1560х720 бўлган 6,5 дюймли экранга эга бўлган. Қурилманинг ишлашига 12 нанометрли Unisoc Tiger Т310 чипи жавоб беради. Моделнинг 4+32 гигабайт, 4+128 гигабайт ҳамда 4+256 гигабайт хотирали версиялари мавжуд.

Батарея сиғими 4000 мА/соат бўлиб, у USB-C порт орқали қувватланади. Қурилмаган Android базасидаги Le ОS 9 ўрнатилган. Смартфон ташқи кўриниши билан iPhone 13 моделини ёдга солади — корпус бурчаклари қиррали, «қош» қисми ва муқобил камералар блоки.

Apple’да «илҳомланилган» Y1 Pro смартфони ҳамёнбоп нархга эга бўлган. Ҳозирда уни Хитойда 499 юанга (75 доллар) харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Xiaomi компанияси Poco F4 ва Poco Х4 GТ смартфонларини тақдим этгани, Xiaomi улкан аккумулятор сиғимига эга ҳамёнбоп Redmi 10 Power’ни сотувга чиқаргани тўғрисида хабар берилганди.



Manba: Daryo.uz