Дарёга тушиб кетган iPhone 10 ойдан сўнг топилиб, эгасига қайтарилди. У ҳали ҳам ишламоқда

Ўз 52

Дарёда йўқолган iPhone 10 ойдан сўнг топилди ва эгасига қайтарилди. Энг қизиғи у ҳозир ҳам ишлаяпти. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

ФОто: Sky News

Англиянинг Глостершир шаҳрида яшовчи 29 ёшли Мигел Пачеко июнь бошида Британиядаги Уэй дарёсидан телефон топиб олган ва эгасини топишга уриниб кўриш учун унинг суратини Facebook’га жойлаган. Пост минглаб марта бўлишилган ва телефоннинг Эдинбурглик эгаси 35 ёшли Оуэйн Дэвис топилган.

Эртаси куни эрталаб Мигел iPhone’ни уйига олиб бориб, қуритиб, қувватлантирди ва ишлаётганини кўриб бунга ишонолмади. 

Оуэйн Дэвис телефонини ўтган йили 13 августда каноеда учаётганида йўқотиб қўйган эди. 

Телефонимни йўқотиб қўйсам, фарзандларимнинг кўплаб суратлари борлиги учун қайғураман. Шунинг учун бу iPhone’нинг эгаси ҳам телефонни қайтариб олишни жуда ҳам хоҳлаяпти деб ўйладим ва уни топишга ҳаракат қилдим, — дейди жаноб Пачеко BBC радиосига.
Дэвис Мигел Пачеконинг телефонни қуритиб уни ишлатиб кўрганидан ҳайрон қолганини айтди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Дарёга тушиб кетган iPhone 10 ойдан сўнг топилиб эгасига қайтарилди. У ҳали ҳам ишламоқда
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг