Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 98 кишида коронавирус аниқланди

Ўз 10

Ўзбекистонда 22 июнь куни 98 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 239 993 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 5 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 8 нафари Тошкент вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Жиззах вилоятида 1 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 17 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237 811 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатда 18 июнда 108 кишида, 17 июнда 90 кишида, 16 июнда 59 кишида, 15 июнда 57 кишида, 14 июнда 39 кишида касаллик қайд этилганди. 19 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати камайишни бошлаганди — 93 кишида COVID-19 тасдиқланган эди.



Manba: Daryo.uz