Ўзбекистонда ғалла ҳосилини йиғиш учун Янги Зеландия ва бошқа давлатлардан ишчилар жалб қилинган

Ўз 21

Янги зеландиялик Патрик Суддаби ва Тайсон Адамс Ўзбекистонда саккиз ҳафта давомида буғдой ва арпа ўриб, уйда ишлаб топганидан икки баравар кўп даромад олди.

Фото: Supplied

Улар худди шундай ишларни Шотландия ва Австралияда, шунингдек, Янги Зеландияда қилган.

Ўзбекистон ноёб жой. Аввалига бу ерга келаман деганимда рафиқам ва оилам менга ишонади деб ўйламаган эдим, — дейди жаноб Адамс.
Шахсий хавфсизлик дастлаб жаноб Адамс учун ташвиш эди. Аммо ҳозирда у билан 24/7 соат қўриқчи бирга юрмоқда. 
Саккиз ҳафта давомида оилани тарк этиш жуда қийин иш, лекин хотиним, болаларим ва мен — ҳаммамиз бунга ўрганиб қолганмиз. Мен кўп юк машиналарини ҳайдаб кетаман, шунинг учун биз буни ҳал қила олишимизни билардик, — дейди Патрик Суддаби.
Улар кичикроқ уйда яшайди ва ишга олиб борадиган ҳайдовчиси ҳам бор. Ҳайдовчи Адамс ва Суннабини уйга қайтиб бориш учун кун бўйи у ерда кутади.
Украинадаги уруш аслида анча узоқда ва ҳеч ким бундан жуда хавотирда эмас, — дейди Тайсон Адамс.
Адамс Суддаби штаб-квартираси Сингапурда жойлашган ва 5 000 кишини иш билан таъминлайдиган Indorama Agro компаниясида ишлайди.

Компания Ўзбекистон ҳукуматидан 50 минг гектар ерни ижарага олади. Шундан 25 минг гектарига арпа ва буғдой, қолган қисмига пахта экилади. 

Майдонлар 15 гектардан 50 гектаргача бўлган майдонни эгаллайди ва ходимлар жуфт бўлиб ишлайди.

Адамс ва Суддабидан ташқари бу ерда ирландлар, британияликлар ва ҳиндистонликлар бор. Уларнинг хўжайини америкалик Ник Лунди Сингапур компаниясида 4 йилдан бери ишлайди. 

Ўзбекистон хорижликларни иш билан таъминлай бошлади, чунки ҳосилнинг 25 фоизга яқини маҳаллий комбайн ҳайдовчилари томонидан ўғирланган эди, — дейди Патрик.
Кунлар иссиқ бўлишига қарамай, ишчилар шароитлари жуда яхши эканлигини айтишмоқда. Уларга ҳар куни уч марта иссиқ овқат етказиб берилади.

Уларга маҳаллий овқатларга кўникиш учун бир оз вақт керак бўлди, лекин ҳозир унчалик ҳам қийналишмаяпти. 

Бу ерда аҳоли негадир ҳеч қаерга шошмайди. Агар техника бузилиб қоладиган бўлса улар анча пайт буни муҳокама қилади. Ундан кўра тузатишга ҳаракат қилиш мумкин, — дейди жаноб Суддаби.
Адамс ва Суддаби бу ердаги аҳоли кичик лой кулбаларда бир нечта чорва молларига боғланган ҳолда яшашини айтган. 
Янги Зеландия қишлоқларида аҳвол жуда ҳам яхши. Бу ердаги вазият бизни кўп нарсаларни қадрлашга ўргатяпти. — дейди улар.
Аввалроқ Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик буғдой истеъмолчиси бўлган эди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистонда ғалла ҳосилини йиғиш учун Янги Зеландия ва бошқа давлатлардан ишчилар жалб қилинган
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг