Ўзбекистон 5 ойда 335 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

Ўз 8

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—май ойларида қиймати 335 миллион долларга тенг бўлган 615,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 5 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

  • мева ва резаворлар – 61 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар – 17,6 минг тонна;
  • сабзавотлар – 498 минг тонна;
  • карам – 127,8 минг тонна;
  • помидор – 41,4 минг тонна;
  • узум – 10,1 минг тонна;
  • майиз – 32,8 минг тонна;
  • ерёнғоқ – 9,4 минг тонна;
  • тарвуз-қовун – 4,1 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон беш ойда 49 млн долларлик ун импорт қилгани, 5 ойда 22,4 млн долларлик гилос экспорт қилгани, мамлакатга йил бошидан буён энг кўп қайси давлат озиқ-овқат жўнатгани ҳақида маълумот берилган.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистон 5 ойда 335 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг