Хитой Tesla электромобилларини чеклашни бошланди

Ўз 11

Tesla автомобиллари 1 июлдан бошлаб камида икки ой давомида Хитойнинг Бейдайхе шаҳрига кириши тақиқланади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда

Фото: Reuters

Ҳозирча расмийлар нима сабабдан бу қарорга келгани ҳақида маълумот берилмаган. Тез орада сабаблар айтилиши кутилмоқда.

Пекин шарқидаги соҳил курорти Бейдайхе анъанавий тарзда Хитойнинг юқори мартабали раҳбарларининг ёзги конклавига мезбонлик қилади. Унда улар ёпиқ эшиклар ортида кадрлар ҳаракати ва сиёсат ғояларини муҳокама қилади. 

Хитой одатда учрашув саналарини расман эълон қилмайди.

Ўтган йили Хитой ҳарбийлари Tesla электромобилларига ўз мажмуаларига киришни тақиқлаб қўйган эди. Бунга машиналарда ўрнатилган камералар хавфсиз эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган. 

Маск ўшанда Tesla автомобиллари Хитойда ҳам, бошқа жойда ҳам жосуслик қилмагани, агар шундай қилса, компания ёпилишини айтган эди. 

Бир неча ой ўтгач, Tesla Хитойда сотиладиган автомобиллар томонидан яратилган барча маълумотлар мамлакатда сақланишини айтди.

Tesla электромобилларида ҳайдовчиларга тўхташ жойи, йўлни ўзгартириш ва бошқа функцияларда ёрдам берадиган бир нечта ташқи камералар мавжуд.

Tesla’нинг Шанхайдаги заводи ўтган йили АҚШ автомобиль ишлаб чиқарувчиси дунё бўйлаб етказиб берган 936 мингта автомобилнинг ярмини ишлаб чиқарди. 

Бироқ, бу йил завод Шанхайдаги блокировка туфайли тўхтаб қолди, бу эса заводни рекорд даражадаги 22 кунга ёпишга мажбур қилди.

Аввалроқ Tesla барча электромобилларининг нархини ошириши ҳақида хабар берилган эди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Хитой Tesla электромобилларини чеклашни бошланди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг