«Тўпаланг» ГЭСдан юқори босим билан сув чиқиши акс этган видео тарқалди

Ўз 12

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларда «Тўполанг» ГЭС иншоотида юқори босимдаги сув ташламаси акс этган видеоматериал тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан «Ўзбекгидроэнерго» муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур юқори сув босимли ташлама, «Тўполанг» ГЭС иншооти эмас. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Тўполанг ГЭС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор. Бу вазиятдан саросимага тушиш ва ваҳимага берилмасликни сўраймиз», — дейилади «Ўзбекгидроэнерго» хабарида.

Қўшимча қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Тўпаланг» ГЭС иншоотининг ён қисмида фаввора кўринишида акс этаётган сувнинг чиқиши ГЭСнинг босимли сув қувури орқали меъёрий қўшимча сув салт ташламаси иншооти ҳисобланади.

«Ҳозирда сув салт ташламаси орқали дарё ўзанига йўналтирилмоқда. Мазкур иншоот орқали ортиқча сувни дарё ўзанига йўналтирилиши салт ташлама иншооти учун нормал ҳолат ҳисобланади.

Аҳолидан бу вазиятдан ортиқча саросимага тушиш ва ваҳимага берилмасликни сўраймиз», – дейилади қўшимча маълумотда.



Manba: Daryo.uz