Сирдарёда «Обод қишлоқ» дастури доирасида 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирганига муносабат билдирилди

Ўз 11

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги йўлларни таъмирлашда ноқонуний ҳолатлар аниқлагани ҳақида хабар берилганди. «Боёвут туман йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, «Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш» унитар корхонасида 2022 йил 6 майда ўтказилган текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан қўйилган айбловларга корхона томонидан ўз эътирозларини ёзма равишда билдирган ҳамда Сирдарё вилояти прокуратурасига 23 майда №01/82-сонли эътирознома хати тақдим қилинган.

«Бугунги кунда корхона томонидан тақдим этилган эътирознома хатига асосан Ховос транспорт прокуратураси томонидан қайта ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади расмий муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда президентининг «‘Обод қишлоқ’ ва ‘Обод маҳалла’ дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, Ўзбекистонда 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши керак эди. Май ойида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» доирасидаги ишлар сифатсиз олиб борилаётгани ҳақида Бош прокуратурага мурожаат қилиш бўйича янги тизим ишга туширилганди.

 



Manba: Daryo.uz