«Россия томонидан ҳужум бўлса, урушга тайёрмиз» — Финляндия Қуролли кучлар бош қўмондони
Ўз
23-06-2022, 14:15
9
Финляндия ўнлаб йиллар давомида Россия ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда ва агар у содир бўлса, қаттиқ қаршилик кўрсатади. Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучлар бош қўмондони Тимо Кивинен маълум қилди.
Фото: Reuters
Финляндия кучли армия яратди. Бундан ташқари, Генерал Тимо Кивиненнинг сўзларига кўра, ҳал қилувчи омил бу – финларни жанг қилишга ундашдир.
«Энг муҳими, Украинадаги уруш вақтида мудофаа чизиғимизга кўз ва қулоқ бўлиб турибмиз», — дейди Кивинен интервьюсида.
Бундан аввал Финляндия Туркия сабаб сентябргача НАТОга қўшила олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.