Нима учун аёллар эркакларга қараганда тезроқ қарийди?

Ўз 60

Статистикага кўра, аёллар эркакларга қараганда кўпроқ умр кўради. Бироқ аёллар эркакларга қараганда тезроқ қарийди. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Бундай ҳолатларда эркак ва аёл танасига қандай омиллар таъсир кўрсатади?

Коллаген

Фото: Adobe Stock

Ёшидан қатъи назар, эркаклар терисида коллаген зичлиги аёлларга қараганда юқори. Шунинг учун аёллар ўзи билан тенгдош эркакларга қараганда тезроқ қарийди. Коллаген таркибига кўра, аёллар териси эркакларникига қараганда тахминан 15 йил тезроқ юпқалашади. Бундай фарқни сезмаслигимизнинг сабаби аёлларнинг ташқи кўринишига берадиган эътиборидир. Аёллар фойдаланадиган намловчи кремлар, қуёшдан ҳимояловчи воситалар, тикловчи ва ёшартирувчи гўзаллик муолажалари ва бошқа маҳсулотлар ўз самарасини бермоқда. Иккала жинс ҳам 30 ёшдан кейин коллагеннинг тахминан 1 фоизини йўқотади, аммо менопауза бу жараённи кескин равишда кучайтиради, шунинг учун ҳам фарқ катталашади.

Teстoстерон

Фото: Adobe Stock

Teстoстерон тери қалинлашишига ёрдам беради – ўртадаги фарқ 25 фоизни ташкил қилиши мумкин, шунинг учун нозик терида ажинлар тезроқ пайдо бўлади. Эстрогенга келсак, аёл танасига хос бўлган ўзгарувчан ва кескин гормонал ўзгаришлар бизга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли терининг эластиклигига таъсир қилади, эркакларда эса гормонлар даражаси одатда доимий равишда барқарор паст даражада сақланади.

Гидрация

Фото: Adobe Stock

Эркакларнинг тер бези ҳам аёлларникидан юқори тана ҳарорати туфайли фарқ қилади. Шунингдек, улардан ажраладиган терда сут кислотасининг даражаси юқори бўлади, шунингдек, табиий намловчи восита — pH ҳам аёлларда паст бўлади. Буларнинг барчаси эркак тўқималарида яхши гидрацияга олиб келади. Шундай қилиб, эркакларнинг териси эластиклик ва ёшликни узоқроқ сақлайди.

Тана туклари

Фото: Adobe Stock

Аксарият эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ тана тукларига эга. Гап шундаки, тана туклари терини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади ва табиий намликни сақлайди. Бу эркаклар териси силлиқлиги ва ёш кўринишини яхшироқ сақлаб қолишининг яна бир сабабидир.

Бироқ қариш жараёнининг тезлигига жуда кўп омиллар таъсир қиладики, уларнинг барчасини аниқлаш қийин. Булар овқатланиш, гормонал фон, тана массаси индекси, жисмоний фаолиятнинг табиати ва мунтазамлиги, ёмон одатларнинг мавжудлиги, терини парвариш қилиш ва бошқа косметик манипуляциялар, иқлим шароитлари ва, албатта, генетика бўлиши мумкин.



Manba: Daryo.uz