Фарғонада супер контракт пулларини арзонлаштириб бериш учун фуқаролардан 45 млн сўм ва 500 доллар олган аёл ушланди

Ўз 9

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида контракт пулларни арзонроқ тўлашларини айтиб, фуқаролардан пул олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2021 йил ноябрь ойида Қува туманида яшовчи фуқаро М.Р. (аёл) жами 5 нафар фуқарога ўзини Фарғона давлат университети маркетинг бўлими ходими деб таништирган. Фарзандларини супер контракт пулларини арзонлаштириб беришини айтиб, улардан жами 45 миллион сўм ва 500 доллар олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.



Manba: Daryo.uz