Байден АҚШда бензин нархи кескин кўтарилгани туфайли ёнилғи солиғини уч ойга бекор қилишга чақирди

Ўз 7

АҚШ президенти Жо Байден бензин нархи кескин кўтарилгани туфайли Конгрессдан мамлакатда ёнилғи учун федерал солиқни уч ой муддатга тўхтатиб туришни сўради. Бу ҳақда Оқ уй хабар берган.

Фото: AP Photo

АҚШ давлат раҳбари штатлар раҳбарларига мурожаат қилиб ёнилғи учун олиқларни бекор қилиш ва америкаликларга қўшимча кўмак беришни илтимос қилган.

Оқ уй пресс-релизида АҚШда бензин нархи қарийб 40 фоизга ўсгани ва галлон (3,785 литр) учун 5 доллар эканлиги қайд этилган. АҚШ ҳукумати содир бўлган ҳолатни Украинадаги урушга алоқадор ва нархларнинг Путин сабаб кўтарилиши деб атамоқда.

Май ойида АҚШда инфляция 1981 йил декабрь ойидан бери энг максимал қийматга етган ва йиллик кўрсаткич 8,6 фоизни ташкил қилганди. Евроҳудудда инфляция 8,1 фоизга етган. Инфляциянинг бундай тезлашишига энергия ресурсларининг нархлари ошгани билан изоҳланмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти нархлар ўсишига қарши туриш учун Стратегик нефть захирасидан суткасига бир миллион баррель нефть ажратилишини билдирган. Шунингдек, Байден халқаро ҳамкорлардан ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлашни сўраган ва бозорга 240 миллион баррель нефть йўналтирилган эди. Бундан ташқари Жо Байден администрацияси нефтни қайта ишловчи компаниялар билан ҳамкорлик қилиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш чора-тадбирларини амалга оширмоқда.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Байден АҚШда бензин нархи кескин кўтарилгани туфайли ёнилғи солиғини уч ойга бекор қилишга чақирди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг