Қашқадарё вилояти Қамаши туманида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган. Унда «C.Б.С» МЧЖ раҳбари И.Б. «Совсантепа» МФЙ ҳудудидаги МЧЖга қарашли иссиқхонани Шаҳрисабз—Қарши магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний улагани аниқланган. У 237.5 миллион сўмлик ичимлик сувини сарфлаб, Қашқадарё сув таъминоти МЧЖ манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.