Марк Цукерберг виртуал дунё шлемлари прототипларини намойиш қилди

Ўз 15

Марк Цукерберг «келажак технологиялари билан» VR (виртуал дунё) гарнитуралари прототипларини тақдим қилди.

Июнь ойи ўрталарида Меtа журналистлар учун VR гарнитураси прототипларининг шахсий намойишини ўтказди. Компания шлемларнинг бир нечта экспериментал моделларини намойиш этди.

Фото: Меtа

Уларнинг ҳар бирида мутахассислар кўпчилик замонавий қурилмаларда мавжуд бўлмаган у ёки бу технология борлиги айтилмоқда.

Марк Цукербергнинг айтишича, ушбу прототипларни яратиш орқали компания ҳақиқий дунёдан деярли фарқланмайдиган VR гарнитурасини ишлаб чиқмоқчи. 

Унинг сўзларига кўра, намуналар «визуал Тюринг тести» деб аталадиган тестдан ўтишга ёрдам беради.

Фото: Меtа

Holocake 2

Иккинчи авлод Holocake прототипида муҳандислар голограмма оптика ва VR гарнитурадаги қалин синдирувчи линза ўрнини босувчи махсус ёруғлик эгилиш техникасидан фойдаланади. Натижада ушбу намуна замонавий виртуал реаллик шлемларига қараганда сезиларли даражада юпқароқ кўринишга эга бўлади.

Марк Цукерберг бу шунчаки прототип эканлигини ва компания бундай қурилмани хавфсиз, ишлаб чиқариш арзон ва самарали ишлаши учун ҳали кўп изланишлар олиб бориши кераклигини таъкидлади.

Starbust

Компания томонидан яратилган энг йирик прототиплардан бири. Фойдаланиш вақтида тутқичлардан ушлаб туриши керак бўлган оғир ва катта ҳажмли VR гарнитураси 20 минг ницгача ёрқинлиги билан юқори динамик диапазонли тасвирни таъминлайди. 

Фото: Меtа

Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, компания ушбу прототипдан синов намунаси сифатида фойдаланмоқда. Бундан ташқари, муҳандислар дизайнни кичикроқ ва оғирроқ қилиш йўлларини изламоқда.

Тақдимот доирасида ижрочи, шунингдек, Project Cambria код номи билан аталган премиум VR гарнитурасини ишга тушириш 2022 йилга режалаштирилганлигини тасдиқлади. Цукерберг қурилма ҳақида маълумот бермади.

Аввалроқ ўзбекистонлик стартапчилар Марк Цукерберг компаниясидан грант ютиб олгани ҳақида хабар берилган эди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Марк Цукерберг виртуал дунё шлемлари прототипларини намойиш қилди
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг