Темур Кападзе: «Йигитлар зўр ўйнади, улар билан фахрланаман»

Ўз 44

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Кубоги финали доирасида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйиндан (0:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: ЎФА
Ўйин ҳақида

Бугун ғалаба қозониб, бутун халқимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бироқ бу ишни уддалай олмадик. Бунинг учун узр сўрайман. Насиб эмас экан. Барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Кейинги турнирларда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Бўриевнинг ўйин ҳақида

У ўйин давомида яхши ҳаракат қилди. Бугун ўйин қийин бўлди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Болаларга раҳмат айтаман. Бу бизга катта мактаб бўлди, бу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз деб умид қиламан.

Чарчоқ борасида

Албатта, бу турнирда ҳамма жамоада чарчоқ бор, айниқса, финалчиларда. Чунки узоқ йўл босиб ўтилади. Бугун болалар борини бериб ҳаракат қилди.

Бу жамоани ташкил қилганимиздан асосий мақсад – Олимпиада. Биз бу турнирда ёшроқ футболчилар билан иштирок этган бўлсак ҳам, яхши натижа қайд эта олдик деб ўйлайман. Бу мусобақада футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан кўриб олдик. Болалар зўр ўйнади, улар билан фахрланаман.

Бир ўйинда қайсидир футболчи яхшироқ ўйнади, қайсидир-да эса бошқаси. Айтишим керак, ҳали янада ўсишимиз керак.

Футбол шундай нарса – узоқ дам ололмайсиз. Ўйин тугагандан кейин у тарихга киради. Сиз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришингиз керак. Тўғри, футболчиларимда руҳий ва жисмоний томонлама бироз толиқиш бор. Лекин ҳаёт давом этади.

Темур Кападзе, Ўзбекистон U-23 бош мураббийи



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Темур Кападзе: «Йигитлар зўр ўйнади улар билан фахрланаман»
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг