Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: «Ўзбекистон Париж Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузган»

Ўз 23

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бош мураббийи Садд аш-Шеҳри Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: ЎФА
Ўйин ҳақида

Жамоамиз ва бизнинг ғалабамизни кутган барчани муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу финалга хос ва кутилган ҳолат. Мухлислар мезбон жамоани ажойиб қўллаб-қувватлаб турди. Шундай бўлса ҳам, ўйинчиларим олдига қўйилган вазифани уддалади. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси жуда кучли шаклланган. Мезбонлар Париж—2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўз навбатида, биз ҳам энди бор эътиборимизни келгуси ушбу ёш тоифасидаги мусобақага қаратиб, Париж Олимпиадасига тайёргарликни бошлаймиз.

Саудия Арабистони гол ўтказмай соврин ютгани ҳақида

Аввало буларнинг барчаси Яратгандан. Қолаверса ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик. Рақибга қарши замонавий футболнинг барча йўналишлари бўйича тайёргарлик кўрамиз.

Садд аш-Шеҳри, Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: «Ўзбекистон Париж Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузган»
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг