Хонанда Бейонсе олти йил деганда илк бор янги мусиқий альбомини тақдим этади
Ўз
19-06-2022, 21:13
26
Бу янгиликдан кейин Бейонсенинг мухлислари хурсанд бўлиши табиий. R and B маликаси саҳнага қайтмоқда, чиройли ҳамда баланд овоз билан. Хонанда 6 йил ичида биринчи марта янги альбомининг чиқаришини эълон қилди ва Британиянинг Vogue журнали учун суратга тушди, деб ёзади People Talk.
Фото: Pinterest
2022 йил 29 июль куни Бейонсе Renaissance номли альбомини чиқаради. Мусиқачининг содиқ тингловчилари ва мухлислари бу дақиқани интиқлик билан кутмоқда. Бейонсенинг суратга тушиш кўлами ва манзарасидан маълумки, у мухлислар учун кутилмаган нарсалар тайёрламоқда.
Фото: People Talk
Бейонсенинг ўзи ушбу альбомнинг яратилишига қисман коронавирус пандемияси таъсир қилганини маълум қилган. Аммо у ҳар бир композиция устида яхшироқ ишлаши учун кўпроқ вақтга эга бўлган ва натижадан тўлиқ қониққан.