Ўрик истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?

Ўз 24

Болаликдан маълумки, янги ўрик ширинликдан аввал, унинг ўрнига ва ундан кейин ҳам фойдалидир. Агар газак истеъмол қилишни истасангиз, қуритилган ўрик булочкага ажойиб муқобилдир. Аммо кўпинча бундай қараш нотўғри бўлиб чиқади, деб ёзади Elle.

Фото: Pinterest

Соғлиқ учун аниқ фойдаларига қарамай, витамин, элементлар ва фойдали кислоталарга бой бўлган ўрикни истеъмол қилишда меъёрни ошириб юбормаслик керак. Юқори шакар миқдори туфайли ўрик (айниқса қуритилган) қандли диабетга чалинганлар учун ножўя таъсирга эга ва мева кислоталари билан тўйинган шарбати эса овқат ҳазм қилиш трактини безовта қилиши мумкин. Бироқ кунига бир нечта ўрик истеъмол қилишнинг фойдаси хавфлардан анча устундир.

Қон томирлари ва юрак саломатлигини мустаҳкамлайди

Янги ўрикдаги калий бананларга қараганда бироз камроқ, қуритилган ўрик ва туршаклар бу элемент бўйича чемпиондир. Шунинг учун кардиологлар ушбу меваларни ёзги рационга киритишни маслаҳат беради — кунига атиги 100-150 грамм ўрик юрак-қон томир тизими касалликлари хавфини ва қондаги ёмон холестерин даражасини камайтиради.

Жигарни ҳимоя қилади

Турк олимлари ўрикни мунтазам истеъмол қилиш ва стеатоз, яъни ёғли жигар хавфини камайтириш ўртасида кучли боғлиқликни аниқлади, аммо бу фақат лабораторияда синалган. Шуниси аниқки, диетологларга жигар соғлиғи ҳақида қайғурадиганларга ўрик истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Стрессини камайтиради

C витамини ва токоферолларнинг юқори миқдори туфайли янги ва қуритилган ўриклар антиоксидант таъсирга эга. Айтганча, бунинг исботи сифатида ушбу мевадан олинган ёғ ва экстрактларнинг косметика саноатида ғоят машҳурлигини мисол қилиш мумкин. Ўрик антиоксидантлари териси учун фойдали бўлиб қолмай, балки бутун организмнинг ҳужайраларида стрессни ҳам енгиллаштиради.

Вазн камайтиришга ёрдам беради

Ўриклар организмдан ортиқча сувни осонгина чиқариб ташлайди ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бироқ ўрикнинг парҳезбоп таъсирини, агар улар кўп истеъмол қилинса, сезмаслик мумкин. Чунки мева таркибида жуда кўп шакар мавжуд.



Manba: Daryo.uz