Microsoft россияликларга Windows 10 ва 11 ни расмий веб-сайтдан юклаб олишни тақиқлади

Ўз 32

Американинг Microsoft компанияси россиялик фойдаланувчиларга Windows 10 ва 11 ни расмий веб-сайтдан юклаб олишни тақиқлади. Бу ҳақда CNews хабар бермоқда.

Фото: Depositphotos
Россияликлар Microsoft веб-сайтидан Windows 10 ва Windows 11 дистрибутивларини юклаб олиш имкониятидан маҳрум бўлишди, — дейилади хабарда.
Россияликлар Windows 11 ни юклаб олаётганда Microsoft сайти «Сўровингиз билан боғлиқ муаммо бор» деган хабарни кўрсатади.

Microsoft ҳозирча бу борада изоҳ бермаган.

Июнь ойи бошида Microsoft Россиядаги фаолиятини сезиларли даражада қисқартиришини эълон қилди. Компания россиялик фойдаланувчилар олдидаги жорий шартнома мажбуриятларини бажаришда давом этади.

Аввалроқ Internet Explorer браузерининг фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.



Manba: Daryo.uz
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Microsoft россияликларга Windows 10 ва 11 ни расмий веб-сайтдан юклаб олишни тақиқлади
Бизни кузатиб боринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг