Голливуднинг нафақат гўзал, балки ИҚ даражаси юқори бўлган машҳур аёллари (фото)

Ўз 53

Голливуддаги баъзи машҳур аёллар нафақат ўзларининг истеъдоди билан, балки ажойиб интеллектуал қобилиятлари билан ҳам ҳайратда қолдиради. Улардан баъзилари бир неча тилда сўзлашади, бошқалари университетларни имтиёзли диплом билан тамомлаган, айримлари эса карьераларини кенг кўламли ижтимоий лойиҳалар билан муваффақиятли бирлаштирмоқда.

Мерил Стрип

Фото: AdMe

Мукофотларини чексиз санаб ўтиш мумкин бўлган Мерил Стрип ҳар қандай ролни ижро этиш маҳоратига эга. Агар хоҳласа, ҳатто Бетманни ҳам ўйнаши мумкин эди. Кўпгина танқидчилар уни замонасининг энг буюк актрисаси деб билишади. Аммо буларнинг барчасидан ташқари, актриса ўткир ақл соҳибаси.

Унинг 143 ИҚ балли юқори интеллектидан далолат беради. Бироқ унинг натижаси аслида ундан ҳам юқори деб ҳисобланади.

Рейчел Вайс

Фото: AdMe

Рейчел Вайснинг гўзаллиги ва истеъдоди, унинг ақл-заковати каби яққол кўзга ташланади. Актриса Кембриж университетининг инглиз адабиёти факультетини тамомлаган. Ўқиш даврида у Cambridge Talking Tongues талабалар театри труппасининг асосчиларидан бири бўлган.

Актриса ҳавас қилса арзийдиган карьерага эришди, «Оскар» ва «Олтин глобус»ни қўлга киритди. Шунингдек, у инглиз тилидан ташқари 3 та чет тилини билади.

Женнифер Коннелли

Фото: AdMe

Истеъдодли Женнифер Коннелли нуфузли Айви Лигаси аъзолари бўлган Ел ва Стенфорд университетларида таҳсил олган. Женнифер BAFTA, «Олтин глобус» ва «Энг яхши иккинчи пландаги аёл роли» учун «Оскар» соҳибаси бўлишдан ташқари, Amnesty International’нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим элчиси ҳамдир.

Шакира

Фото: AdMe

Асли колумбиялик бўлган қўшиқчи бир вақтлар ўзининг рақс пластикаси билан томошабинларни ҳайратда қолдирган. Бундан ташқари, Шакира кўп қиррали аёл, у турли маданиятлар билан таниш. Унинг ИҚ даражаси 140 балл.

Буларнинг барчаси, шубҳасиз, унга мусиқий ҳитларни ёзишга ёрдам беради, шунингдек, у бемалол гаплаша оладиган 6 тил унга глобал аудиторияни жалб қилиш имконини беради.

Салма Хаек

Фото: AdMe

Дислексия муаммоси Салма Хаекнинг актриса ва продюсер бўлишига тўсқинлик қилолмади, унинг ИҚ даражаси тахминан 144 баллни ташкил қилади. Forbes журналига кўра, у дунёдаги энг бой ишбилармон аёллардан бири. Бундан ташқари, у 5 та тилни билади. Унинг гўзаллиги, истеъдоди ва ақл-заковати кўпларни ҳайратда қолдиради. Салма аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаол сифатида ҳам танилган.

Натали Портман

Фото: AdMe

Натали Портманнинг актрисалик карьераси жуда ёшлигида бошланган, аммо ота-онаси ва Наталининг ўзи ҳам таълим олиш муҳимлигини тушунишган. У ўрта мактабда якуний имтиҳондан ўтаётгани туфайли ўзи рол ижро этган «Юлдузлар жанги» премьерасида иштирок этмаган. Ҳозирда у Гарвард университетида психология бўйича бакалавр даражасига эга, шунингдек, Қуддусдаги Иброний университетида ўқишни давом эттирмоқда.

Натали икки марта илмий журналларда мақолаларини нашр этилган, Гарвардда тадқиқотчи бўлган ва 5 тилда бемалол гаплаша олади. Актрисанинг ИҚ даражаси 14о балл.

Кейт Бейсинкел

Фото: AdMe

Чиройли ва иқтидорли британиялик актриса Оксфорд университетининг адабиёт факультетини тамомлаган. Маълум бўлишича, унинг ИҚ даражаси 152. Ўртача одамнинг ИҚ даражаси 85-115 баллни ташкил қилади, шунинг учун актриса Ер юзидаги энг ақлли одамларнинг 1 фоизи ичида. У бир қанча хорижий тилларни, жумладан, француз ва немис тилларини билади.

Эмма Уоцон

Фото: AdMe

Аълочи қиз Гермиона Гренжер роли Эммага тасодифан берилмаган. Унинг ИҚ даражаси 138 балл, шунинг учун актрисани ишонч билан иқтидорли деб аташ мумкин. Унинг болалиги ва ёшлиги Гарри Поттер фильмини суратга олиш майдончасида ўтди. Шу билан бирга, барча ёш актёрлар кунига 5 соатдан репетиторлар билан ишлаган. ўрта мактабни тугатган Эмма Уоцон 1 йиллик танаффус олиб, Браун университетининг инглиз адабиёти факультетига ўқишга кирди.



Manba: Daryo.uz