Голливуд юлдузларининг соҳибжамол онасига эмас, машҳур отасига тортган фарзандлари (фото)

Ўз 18

Афсуски, «онам каби чиройли, дадам каби ақлли» формуласи ҳар доим ҳам ишлайвермайди. Wday.ru генлари борасида унчалик омади чопмаган машҳурларнинг фарзандлари ҳақида маълумот беради.

Адам Сандлер, Жеки Титон ва уларнинг қизи Седи

Фото: Getty Images

Актёрнинг тўнғич қизи Седи отасига ўхшайди – бунинг ҳеч куладиган жойи йўқ, айниқса қиз комедия актрисаси бўлишни хоҳлаган бўлса. Адамга ўхшаган аёл қандай кўринишда бўлишини тушуниш учун «Турлича эгизаклар» фильмини томоша қилиш кифоя, у ерда актёр нафақат ака, балки сингил ролини ҳам ўйнаган.

Айтганча, Сандлернинг рафиқаси, модель ва актриса Жеки Титон ҳақиқий соҳибжамол. Бироқ ҳаммаси ҳали олдинда — гўзал оққушлар кўримсиз ўсмирлардан етишиб чиққанига тарих гувоҳ.

Брюс Уиллис, Деми Мур ва уларнинг қизлари — Таллула, Румер ва Скаут

Фото: Getty Images

Ота-онаси Голливуд юлдузи бўлганида тақдирдан шикоят қилиш гуноҳ, албатта. Бироқ Брюс ва Демининг уч қизи ҳанузгача омадсизликдан шикоят қилишлари мумкин. Уларнинг юз тузилиши отасиникига ўхшайди: катта ияк, оғир жағ, кичик кўзлар. Тўғри эркак сифатида бундай кўриниш яхши, аммо қизлар учун гўзал онасига ўхшаган маъқул эди.

Жон Траволта, Келли Престон ва уларнинг қизи Элла

Фото: Getty Images

Юзининг узунчоқлиги ва гавдасининг катталиги билан 18 ёшли Элла Блю Траволта дадасига жуда ўхшайди, чунки унинг онаси актриса Келли Престон ҳеч қачон ортиқча вазн билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган. Жон ёшлигида ҳам озғин эмас эди, аммо жуда харизматик бўлган. Бироқ Элланинг ўзи қомати ҳақидаги комплекслардан унчалик ташвишланмайди ва хотиржамлик билан дадасини қўлтиқлаб, калта кўйлаклар кийиб олади.

Мадонна, Гай Ричи ва уларнинг ўғли Рокко

Фото: Getty Images

Хонанданинг ўша пайтдаги турмуш ўртоғи билан тушган суратига қараб, ундан нимани топганини тушуниш осон — ҳақиқий британиялик жаноб, безори дадасига фақат ташқи жиҳатдангина жуда ўхшаган ўғил. Аммо Мадонна ҳар доим «безори эркакларни» яхши кўриши билан машҳур бўлган учун бундай ажабланмаса ҳам бўлади.



Manba: Daryo.uz