Қозоғистонлик Диана Пиртанова «МДҲ гўзали-2022» ғолиби бўлди

Ўз 59

Арманистон пойтахтида «МДҲ гўзали-2022» гўзаллик танловининг финали бўлиб ўтди. Унда қозоғистонлик Диана Пиртанова ғолиб бўлди.

Фото: «Спутник.кз»

Танлов Арманистонда иккинчи марта ўтказилди. Дастлаб бир неча минг қизлар танловда иштирок этиш учун ариза топширганди. Аммо Грузия, Литва, Латвия, Эстония каби ўз мамлакатларида саралаш босқичида ғолиб чиққан 23 нафар қиз финалга чиқишга муваффақ бўлди.

«Финал учун Арманистонга катта раҳмат. Турли мамлакатлар, урф-одатлар, маданият билан танишиш мен учун қизиқарли бўлди. МДҲ гўзали тожи менинг бошимда бўлишини кутмагандим», — дейди Пиртанова.

Танловда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар иштирок этади. Ғолиб 13 та давлатдан келган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танланди.



Manba: Daryo.uz