Хитойликларнинг янги ихтироси: энди ёстиқни бош ҳаракати билан қувватлантириш мумкин

Ўз 9
Хитойлик олимлар «ақлли» ёстиқни яратди. У уйқу сифатини кузатиш ва инсон яхши дам олиши учун боши ҳолатини назорат қилишни билади. Ёстиқни қувватлантириш шарт эмас, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: ACS PublicationҚурилма ўзига тушган оғирлик ва ишқаланиш ҳисобига қувватланади. У бошнинг ҳаракатини электр токига айлантиришга жавоб берадиган эгилувчан пахмоқ полимерли электр элементларидан тайёрланган.Хитойлик олимларнинг ихтироси ҳақида батафсил маълумотлар Америка кимёвий ҳамжамияти илмий ташкилоти сайтида эълон қилинган. Ихтирочиларнинг ҳисоблашича, ёстиқ тиббиёт муассасаларида бўйин касалликларидан азият чекаётган бекорларнинг кўрсаткичларини мониторинг қилишда ёрдам беради. Шунингдек, гаджет кароватдан тез-тез йиқилиб тушадиган одамларга ёрдам беради.Бундан олдин Хитойда коронавирусга чалинган беморларни парваришлашга қодир ҳамшира-робот яратилган, хитойлик олимлар «ақлли» ойна ихтиро қилган эди.Мавзуга доир:  Сингапурда массаж қилишга қодир робот ихтиро қилинди Олимлар деярли янчиб бўлмайдиган суварак-роботни яратди Лондонлик олимлар қўлдаги олтинчи бармоқ кўринишида қурилма яратди

Manba: Daryo.uz