Нима учун томоқ ачишади? Ушбу ёқимсиз аломатдан қандай қутулиш мумкин?

Ўз 27
Томоқ ачишиши ёқимли туйғу эмас. Бошқа аломатлар кузатилмаса ҳам, бундай ҳолат тез-тез безовта қилиши мумкин. Томоқдаги ачишиш ҳисси турли сабабларга кўра пайдо бўлади. Wday нашри бундай вазиятларда нима қилиш кераклигини маълум қилди. Фото: WdayТомоқ ачишишининг сабаблариТомоқ ачишиши фақатгина шамоллашнинг ишончли белгиси эмас. Баъзан ушбу симптом томоққа алоқадор бўлмаган сабабларга кўра ҳам пайдо бўлади.Ушбу нохуш белгининг энг кўп учрайдиган сабаблари: Вирусли касалликлар. Буларга ангина, фарингит, тонзиллит, ларингит киради. Томоқда яллиғланиш жараёни пайдо бўлади ва бу ачишиш ҳиссини келтириб чиқаради? Юқори кислотали гастрит. Кислоталикнинг ошиши туфайли қизилўнгач ва ҳалқум шиллиқ қаватида қизариш хусусияти пайдо бўлади. Бу ҳам томоқ соҳасида ачишишни келтириб чиқаради. Замбуруғ инфекцияси. У томоқнинг шиллиқ юзасига яхши жойлашиб олган бўлади. Бундай ҳолда, кучли ачишиш ҳисси билан тилда оқ рангли қоплама ва оғиздан ёқимсиз ҳид келиши биргаликда кузатилади. Томоқ неврози. Бу асаб тизими билан боғлиқ муаммо бўлиб, сифилис (захм)дан ўсмаларгача — турли касалликлардан келиб чиқади. Аллергия. Томоқ ачишиши — аллергиянинг кўринишларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Овоз пайчаларининг ортиқча зўриқиши ҳам бунга сабаб бўлади. Бу ўқитувчи, мураббийлар ва иши доимий шовқинли суҳбатлар билан боғлиқ бўлган бошқа одамларнинг касб муаммосидир.Томоқдаги доимий ачишиш ҳиссини қандай енгиш мумкин?Агар ачишиш вирусли касаллик туфайли юзага келган бўлса, унда томоқни чайиш муаммони бартараф этади. Ачишишдан халос бўлиш учун иложи борича тез-тез чайқаб туриш тавсия этилади.Овоз пайчаларини зўриқтирмаслик лозим. Иложи борича камроқ гапиришга ҳаракат қилиш керак. Тўлиқ тузалгунга қадар қўшиқ айтиш ва бақиришдан бутунлай воз кечган афзал. Вазиятни енгиллаштириш учун томоқни мунтазам равишда намлаш тавсия этилади. Шунингдек, нафас олинадиган ҳавони намлаб туриш ҳам муҳим. Бунинг учун махсус қурилма ёки сув пуркайдиган мосламадан фойдаланиш мумкин.Агар томоқ ачишса, муаммони кучайтирмаслик учун қуюқ овқатлардан сақланиш керак. Шунингдек, сариёғли шўрва, пюре ва бошқа суюқ овқатларни истеъмол қилиш фойдали.Замбуруғ ва бошқа муаммолар туфайли ачишиш аломати фақат мутахассис томонидан даволаниши мумкин. Бироқ, ҳатто тонзиллит ёки ларингит каби вируслар ҳам шифокор томонидан назоратга олинади, чунки уларни ўзбошимчалик билан даволаш фақатгина вазиятни ёмонлаштиради.Агар ачишиш аломати узоқ вақт давомида йўқолмаса, шифокорга мурожаат қилиш тавися этилади. Шифокор муаммонинг аниқ сабабини аниқлаши ва даволаниш учун кўрсатмалар бериши мумкин. Ушбу нохуш аломатни ўз-ўзидан ўтиб кетишини кутиш керак эмас.Мавзуга доир: Тиқилиб қолдингизми? Ўзингизга ёрдам беришингиз учун қўлланма Бош айланишидан қандай қутулиш мумкин? Қалқонсимон без касалликларини ўтказиб юбормаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Шамоллаш ортида яшириниши мумкин бўлган 6 та касаллик

Manba: Daryo.uz