Marvel’нинг марҳум раҳбари кинода пайдо бўлишда давом этади. Стен Ли компьютер графикаси ёрдамида экранларга қайтади

Ўз 14
«Қасоскорлар», «Ўргимчак одам», «Халк» ва «Фантастик тўртлик» муаллифи, 2018 йилда вафот этган Стэн Ли Marvel кинооламида яна пайдо бўлади. Ҳаётлигида у суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмларни суратга олишда бир неча бор иштирок этганди, деб хабар беради The Hollywood Reporter. Фото: «Film.ru»Маълумотларга кўра, Marvel POW! Entertainment ва Genius Brands International каби компаниялар билан шартнома имзолаган. Шартнома Стэн Ли исми ва образидан 20 йил давомида фойдаланиш учун лицензияни беради. Marvel бунда барча турдаги тижорий дастурлардан фойдаланади: Стэннинг кўринишидан фойдаланилган фильмлардан тортиб, реклама баннерларигача.Охирги маротаба Стэн Ли образидан 2019 йилда «Қасоскорлар: Интиҳо» картинасида фойдаланилганди. Marvel раҳбари иштирокидаги эпизодларни қўшишга компьютер графикаси ва CGI технологияси ёрдам берган. Genius Brands компаниясининг қўшимча қилишича, ҳозирда мавжуд видеоёзувлар ва архив тасвирлар Лининг образини аниқ яратишга етарли. Шунингдек, таъкидланишича, Стэннинг юзидан Disney’нинг тематик боғларида ҳам фойдаланилади.CGI технологияси икки ўлчамли тасвирдан сифатли 3D-модель яратиш имконини беради. Суратга олиш вақтида актёрга махсус аппаратлар кийдирилиб, унинг мимикаси ва ҳаракатлари ёзиб олинади. Яъни Стэн Лини бошқа инсон ўйнайди, қайта ишлаш жараёнида юзи Стэнникига ўзгартирилади. CGI технологиясидан «Хоббит» ва «Аватар» каби картиналарда фойдаланилган.Мавзуга доир:  «Тор: Севги ва яшин» фильмининг кенгайтирилган трейлери чиқди «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» барча даврларнинг энг кўп даромад келтирган фильмлар ўнталигига кирди

Manba: Daryo.uz