Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 47 ёшда: Актриса иштирокидаги такрор-такрор кўришга арзийдиган фильмлар (фото) 

Ўз 11
Голливуднинг таниқли актрисаси Анжелина Жоли 1975 йил 4 июнь АҚШда дунёга келган. «Оскар» мукофотига сазовор бўлган актриса карьерасини 1980 йилларда бошлаган. Актриса ўтган йиллар мобайнида бир қанча фильмларда суратга тушди ва унинг 47 ёшга тўлиши муносабати билан The Symbol нашри унинг иштирокидаги энг яхши картиналар ўнталигини тақдим этди.«Жорж Уоллес», 1997 йил Фото: The SymbolЖон Франкенхаймернинг Алабама штатининг губернатори Жорж Уоллес ҳақида ҳикоя қилувчи биографик драма. Сиёсатчининг рафиқаси — Корнелия ролини ижро этган Жоли ўзининг биринчи «Олтин глобус»ига сазовор бўлган.«Жиа», 1998 йил Фото: The SymbolМайкл Кристофернинг ушбу фильми таниқли модель Жиа Мари Каранжи ҳақида бўлиб, 26 ёшида ОИТСдан вафот этган қизнинг мшаққатга бой ҳаётини ҳикоя қилади. Картина танқидчилар томонидан ижобий баҳоланган ва Жоли навбатдаги «Олтин глобус»ни олишга муваффақ бўлган.«Ўғирланган ҳаёт», 1999 йил Фото: The SymbolЖеймс Манголд режиссёрлигидаги фильмга кўра актриса Вайнона Райдер муваффақиятга эришиши керак эди, аммо америкалик актриса Лиза Роу роли учун Анжелина Жоли «Олтин глобус», «Экран актёрлари гильдияси» ва «Энг яхши иккинчи даражали актриса» учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.«Лара Cрофт: дахма талончиси», 2001 йил Фото: The SymbolАрхеолог ва саргузаштчи Лара Крофтга бағишланган Tomb Raider компьютер ўйинларининг экранлаштирилган версияси Жолига дунё бўйлаб машҳурлик келтирди.«Жаноб ва хоним Смит», 2005 йил Фото: The SymbolУшбу комедиянинг суратга олиш майдончасида Голливудда энг кўп муҳокама қилинган жуфтлик пайдо бўлган: Бред Питт Женнифер Энистон билан ажрашиб, Анжелина Жоли билан турмуш қурган. Картина кассада 480 миллион доллар тўплаган ва ҳанузгача томошабинлар томонидан севиб томоша қилинади.«Алмаштирилган бола», 2008 йил Фото: The Symbol61-Канн кинофестивалида премьераси бўлиб ўтган Клинт Исвуд режиссёрлигидаги триллер. Фильм 1920 йилларнинг охирида Лос-Анжелесда бўлиб ўтади ва ўғирлаб кетилганидан кейин полиция томонидан онага қайтарилган бола унинг ўғли эмаслигини англаб этган аёлнинг ҳикоясига асосланган. Она фарзандини қидиришни қайта бошлашдан умидвор бўлиб, журналистларга мурожаат қилади, аммо бу ҳукуматга ёқмайди ва уни ақлдан озган деб эълон қилинади.«Ўта хавфли», 2008 йил Фото: The SymbolРоссиялик режиссёр Тимур Бекмамбетов томонидан Жеймс Макавой, Морган Фриман ва Анжелина Жоли иштирок этган жанговар фильм. Картина бир нечта киномукофотларга, жумладан, «Оскар»нинг иккита номинациясига номзод бўлган.«Сайёҳ», 2010 йил Фото: The Symbol«Оскар» мукофотига сазовор бўлган режиссёр Флориан Хенкел фон Доннерсмаркнинг эстетик жиҳатдан мукаммал фильми. Суратга олиш ишлари Париж ва Венецияда бўлиб ўтган.«Ложувард соҳил», 2015 йил Фото: The SymbolЖоли ва Питт ўртасидаги муносабатларнинг сўнгги босқичи. Фильм Нью-Йоркдаги шовқин-сурондан Франциядаги ложувард соҳилга ўзларини ва сўниб бораётган никоҳларини тартибга солиш учун қочиб кетган жуфтлик — ажойиб раққоса ва таниқли ёзувчи ҳақида ҳикоя қилади.Мавзуга доир: Анжелина Жоли Львовдаги кафеда охиригача емаган круассан аукционга қўйилди Голливуд юлдузи Анжелина Жолига исталган вазиятда кўркам кўринишга ёрдам берадиган кийиниш қоидалари Голливуднинг юлдузли жуфтликлари ажримига сабабчи бўлган фильмлар (фото)

Manba: Daryo.uz