Gucci бренди 950 долларлик смарт-узугини тақдим этди

Ўз 18
Gucci бренди Oura технологик компанияси билан ҳамкорликда юрак уриши, тана ҳароратини кузатиш ва бошқа кўплаб функцияларга эга «ақлли» узукни тақдим этди, деб хабар беради Engadget. Узук оғирлиги тўрт граммни ташкил этади. Фото: GucciСмарт-узук юрак уруши, нафас олиш частотаси ва тана ҳароратини кузатиб, фойдаланувчини стресс даражаси ортгани ёки касал бўлаётгани ҳақида хабардор қила олади. Тахминларга кўра, узук юрак урушини билакка тақилган «ақлли» соатлардан кўра анча аниқ ўлчайди — бунга бармоқлардаги артериялар сабабчи. Гаджет, шунингдек, кун давомидаги фаоллик ҳамда уйқуни кузатиш имконига эга. Фото: GucciҚурилманинг техник жиҳатига Oura компанияси жавоб берган, дизайни эса Gucci’ники. Гаджет корпуси «G» нақшлари билан безалган бўлиб, улар 18 қиротли сариқ олтиндан фойдаланилган ҳолда қора синтетик корундан (минерал тош) ишланган.Узук учун 950 доллар сўралмоқда.Мавзуга доир: Apple бармоқларга тақиладиган ўзининг янги қурилмасини намойиш этди АҚШда «ақлли» узуклар коронавирусга чалинганларни аниқлашда ёрдам беради

Manba: Daryo.uz