Уйни чангдан қандай қилиб тўғри тозалаш бўйича 6 та лайфхак

Ўз 21
Marie Claire нашри уй ва ундаги жиҳозларни қандай қилиб тоза ҳолда сақлаш бўйича энг фойдали маслаҳатлар билан ўртоқлашади.Мунтазам равишда пилесосланг Фото: Marie ClaireОддий, лекин жуда муҳим иш. Гарвард жамоат саломатлиги мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, одам кунига тахминан 50 микрограмм чанг ютади. Албатта, атайлаб эмас: чанг қўлларимизга, овқатга, идишларга тўпланади. Бундан ташқари, биз том маънода чанг булути билан ўралганмиз. Чанг полга ва бошқа юзаларга, масалан, диванга жойлашади ва ҳар сафар юрганимизда ёки ўтирганимизда ҳавога кўтарилади. Чанг зарралари ҳавога кўтарилиши билан ундан нафас оламиз.Уйдаги чанг кўплаб таркибий қисмлардан иборат: аллергенлар, чанг зарралари, кимёвий қолдиқлар, бактериялар. Ва буларнинг барчаси танамизга кириши мумкин. Бу унчалик ҳам ёқимли эмас, албатта. Чангютгичларнинг замонавий моделлари кучли, симсиз ва енгил, шунинг учун тозалаш 10-15 дақиқадан ортиқ вақт талаб қилмайди.Юқори самарали фильтрлаш тизими — HEPA фильтрига эга моделларга эътибор беринг. У чангни ушлаб, ҳавога қайтишининг олдини олади. Фақат полни эмас, балки бошқа юзаларни ҳам чангюткичда тозаланг. Бунда сизга махсус насадкалар ёрдам беради.Юмшоқ мебелларни тозалашга алоҳида эътибор беринг Фото: Marie ClaireDyson микробиология лабораториясида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юмшоқ мебеллар (айниқса, матраслар) чанг каналари (1 грамм чанг учун ўртача 100-500 кана) учун идеал яшаш жойидир. Биз (ёки уй ҳайвонлари) тўшакда/креслода/диванда қанча кўп вақт ўтирсак, аллерген ва чангнинг кўпайиши учун муҳит шунчалик қулай бўлади. Шунинг учун юмшоқ мебель ва матрасларни тозалашга алоҳида эътибор бериш жуда муҳимдир. Тозалашнинг энг самарали усули — яхши ассимиляция кучи ва махсус насадка ёки чўткалари бўлган чангютгичлардан фойдаланиш.Ювиниш хонасини яхшилаб тозаланг Фото: Marie ClaireДуш ёки ҳаммомдан кейин девор ва сиртларда намлик тўпланиб, пол қопламалари ва ванна четларига зарар етади, моғор ривожланиши учун идеал шароит яратади. Яхши ҳаво тортад иган витяжка ўрнатинг, эшикни очиқ қолдиринг, хонани шамоллатинг. Пардани мунтазам равишда алмаштиринг ва моғор пайдо бўлишининг олдини олиш учун бурчакларни яхши тозаланг. Сув тўпланишига йўл қўйманг, юзаларни артиб олинг.Кимёвий воситаларни тўғри танланг Фото: Marie ClaireЭсингизда бўлсин, уйда ишлатадиган ҳар қандай нарса организмимизга тушиши мумкин. Масалан, тозаловчи маҳсулотларга цитрус ҳиди сифатида қўшиладиган лимонен моддаси уй шароитида табиий озон билан реакцияга киришиб, формалдегид ҳосил қилиши мумкин.Табиий тозалаш воситаларидан фойдаланиш квартирангиздаги ҳаводаги учувчан органик бирикмалар миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Тегишли ташкилотлар томонидан сертификатланган ва қадоқда ECOLOGO каби ёрлиқланган муқобилларни танланг. Кучли дезинфекция воситаларини фақат жуда керак бўлганда ишлатинг ва аэрозол қутиларидан сақланг.Қўшимча ҳаракатларни амалга оширинг Фото: Marie ClaireОдатий ишларимиз ҳам, масалан, овқат пишириш ҳавони янада ифлослантиради. Ошхонадаги витяжкага эътиборли бўлинг — бу нафақат ҳидни йўқотишга ёрдам беради, балки пишириш жараёнида пайдо бўладиган ёғли чанг ва бошқа моддалар тарқалишининг олдини олади.Яна бир вариант — ҳаво тозалагичлар. Улар билан сиртдаги чанг сезиларли даражада камроқ бўлади. Намлагич билан бирлаштирилган ушбу қурилма ётоқхонада, айниқса, фойдали: биз ҳар куни тахминан 11 000 литр ҳаво ютамиз ва бу кўрсаткичнинг учдан бир қисми уйқу вақтига тўғри келади.Махсус тозаловчи матолардан фойдаланинг Фото: Marie ClaireЭнг кўп учрайдиган хатолардан бири бу эски футболкалар, дока, эскирган сочиқлар ва бошқа пахтали матоларни юзаларни тозалаш ва артиш учун ишлатишдир. Бундай матолардан қилинган латталар толаларни қолдиради, ёпишади ва аста-секин қурийди. Бунинг ўрнига микрофибра матоларни танланг. Улар чидамли, чангни яхши артади ва намликни ютади. Ҳам уларни ювиш мумкин.Мавзуга доир: Ошхонадаги идиш-товоқларга зарар етказадиган хатоликлар Уйдаги аслида тез-тез алмаштирилиши керак бўлган, аммо кўпчилик узоқ вақт фойдаланадиган 9 та буюм Эскирган губкалардан яна қандай мақсадда фойдаланиш мумкин?

Manba: Daryo.uz