Ўзбекистонликлар январь—апрель ойларида қанча валюта сотиб олгани ва сотгани маълум бўлди

Ўз 10
2022 йил январь—апрель ойларида ўзбекистонликлар банклардан 2,2 млрд доллар миқдорида валюта сотиб олган. Бу ҳақида Марказий банк хабар берди. Фото: «Дарё» / Мадина НурманБу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 64 фоизга кўпроқдир.Шунингдек, йил бошидан ўзбекистонликлар банкларга 3,2 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53 фоизга кўпроқдир.Марказий банкка кўра, банк кассаларида етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжуд.Банклар кассаларида нақд хорижий валютанинг етарли захиралари мавжудлиги сабабли чет эл валютасини олиб кириш режалаштирилмаган.Аҳолига ҳамда хорижларга чет эл валютасини сотиш мамлакат ҳудудида қонуний манбалардан миллий валютада маблағлар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда амалга оширилади.Чет эл валютасини сотишда хорижликларга қўшимча чекловлар мавжуд эмас.

Manba: Daryo.uz