Яна ўнта Европа газ харидорлари тўловлар учун рубль ҳисобларини очди

Ўз 8
Яна 10 нафар европалик газ харидорлари «Газпромбанк»да ҳисоб рақамларини очди. Шу тариқа Россия гази учун Россия президенти Владимир Путин талаб қилганидек, рублда тўлашга тайёрланаётган мижозларнинг умумий сонини икки баробарга ошди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Фото: BloombergЖами йигирмата Европа компанияси ҳисоб очган, яна 14 нафар мижоз уларни ўрнатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни сўраганлиги айтилмоқда. Европалик харидорлар Путиннинг 1 апрелдан бошлаб Россия газини рублда тўлаш ҳақидаги буйруғини қандай бажариш ва Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлмаслик ҳақида бир неча ҳафтадан бери курашмоқда. Янги механизмга кўра, мижозлар иккита ҳисоб очишлари керак: бири чет эл валютасида, иккинчиси рублда «Газпромбанк»да. Польша ва Болгария ушбу шартларни рад этгандан сўнг, «Газпромбанк» апрель ойи охирида уларга газ оқимини тўхтатган эди.Ҳозиргача газ учун рублда тўлаган мижозлар сони апрель охиридагидек тўртта бўлиб қолмоқда. Бошқа харидорларнинг тўловлари шу ой охирида амалга оширилади.Аввалроқ Европа Россия газига қарамликни камайтириш учун тезроқ қуёш энергиясини ривожлантиришга қарор қилган эди.

Manba: Daryo.uz