Хоразмда фуқарони фоҳишалик қилиш учун Туркияга олиб кетаётган аёл аэропортда ушланди

Ўз 8
Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида фуқарони фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётган аёл аэропортда ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди. Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиҚайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан фуқаро Г.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро З.Л. бошқа бир фуқаро Г.ни Туркия давлатига фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётган пайтида Урганч халқаро аэропортида ашёвий далиллар билан ушланган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.Мавзуга доир: Андижонда қўшмачилик қилиш мақсадида вояга етмаган қизларни уйида сақлаган аёл ушланди Бухорода 22 ёшли аёлни фоҳишалик қилишга кўндириб, уни Туркиядаги танишига сотиб юборишга уринган фуқаро ушланди Самарқандда фуқарони Туркияга фоҳишалик учун юбораётган аёл ушланди

Manba: Daryo.uz