«Толибон» ҳукумати Россиядан газ ва нефть сотиб олмоқчи

Ўз 9
Афғонистон ҳукумати Россиядан нефть ва газ сотиб олмоқчи ҳамда бу борада муайян келишувларни тузмоқчи. Бу ҳақда Афғонистон масалалари бўйича Москвадаги ишончли вакил Жамол Носир Гарвал «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди. Фото: «РИА Новости»«Биз Афғонистон ва Россия ўртасида келишувларга эришишга ва муайян битимлар тузишга тайёрмиз», — деди у.Дипломатнинг сўзларига кўра, Афғонистон Россия билан, шу жумладан, бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича ва молия соҳасида музокаралар олиб бормоқда. «Биз алоқаларимизда прогресс бўлиши учун Россия билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз ва буни жуда хоҳлаймиз», — деди Гарвал, аммо Кобул учун энергия манбаларини сотиб олиш масаласи бирламчи эканини таъкидлади.Ишончли вакил сўзларига кўра, Афғонистон Россия билан нефть ва газ етказиб бериш бўйича «муайян келишувлар имзолаш»га тайёр. Шунингдек, у илгари TAPI газ қувури лойиҳасини амалга оширишга халал берган хавфсизликка таҳдидлар энди йўқ эканини таъкидлади.Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси туфайли баъзи мамлакатлар Россияга қарши мисли кўрилмаган иқтисодий санкциялар киритди ва Россия захираларини хатлади. Россия бунга жавоб чораларини қўллаб, хайрихоҳ бўлмаган мамлакатлардан газ учун рублда пул тўлашни талаб қилди. Кўпчилик Европа мамлакатлари бу талабни бажаришдан бош тортгач, «Газпром» Польша ва Болгарияга газ узатишни тўхтатди. Ҳукумат энди бўшаган газни Осиёга етказиб беришга йўналтиришни режалаштирмоқда.Агентлик қайд этишича, Гарвал Афғонистоннинг Россиядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилади, аммо элчи мақомига эга эмас. Россия ТИВ «Толибон» ҳукуматининг илк афғон дипломатига аккредитацияни март ойи охирида берган эди.Ўшанда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари томонидан бўлаётган босимга қарамасдан, «Толибон» мамлакатни яхши бошқараётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, «Толибон» террорчиликка қарши курашда муваффақиятга эришган ва инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш учун саъй-ҳаракатлар кўрсатган.2022 йил февралида БМТ ҳузуридаги Халқаро меҳнат ташкилоти Афғонистондаги вазият ёмонлашганини маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан буён қарийб 500 минг афғонистонлик ўз ишини йўқотган.БМТ маърузасига жавобан, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ташкилот томонидан берилган баҳони «қоғозга ўралган» деб атади ва аслида вазият анча ёмонроқ эканини тахмин қилди. Кабулов ушбу мамлакатдаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди ва БМТнинг бу соҳадаги маълумотлари аниқ эмаслигини айтди.Мавзуга доир: Берлин Россия энергия ресурсларидан бутунлай воз кечиш режаларини ошкор қилди Европа Россия газига қарамликни камайтириш учун тезроқ қуёш энергиясини ривожлантиришга қарор қилди Япония Россия нефтининг импортини камайтиради, лекин «Сахалин-2» дан чиқмайди

Manba: Daryo.uz