Сохта паспортлар билан Тошкент орқали Лондонга бормоқчи бўлган 8 нафар Шри-Ланка фуқаросига суд ҳукми ўқилди

Ўз 8
Қалбаки паспортлар билан Тошкент орқали чет элга чиқишга уринган хорижий фуқароларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди. Фото: Бош прокуратураҚайд этилишича, 8 апрель куни Шри-Ланканинг 8 нафар фуқароси қалбаки Франция ва Италия паспортлари асосида Тошкент—Лондон йўналиши бўйича учмоқчи бўлганида чегара назорати ходимлари томонидан тўхтатилиб, рейсдан қолдирилган.Бу ҳолат бўйича тайинланган экспертиза хулосасига кўра, чет эл фуқароларидаги 2 та Италия ва 6 та Франция давлатининг паспортлари қалбаки экани аниқланган.Ҳолат юзасидан Тошкент авиация транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 223 (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.Тергов натижасига кўра, 8 нафар шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан судланувчиларга тегишли жазолар тайинланган.Мавзуга доир: Тошкентда фуқарони 4 минг доллар эвазига Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахс аниқланди Жиззахда фуқарони 20 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди Сурхондарёда чегарани бузиб, Афғонистонга ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси ушланди

Manba: Daryo.uz