Сотувга қўйилган «Тошкент» меҳмонхонаси 2019 йилдан бери илк марта зарар кўрди

Ўз 11
Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасини рақобатли сотув жараёни орқали хусусийлаштириш бошланганини эълон қилди. Фото: Боокинг4 юлдузли меҳмонхона Тошкент марказида, Навоий опера ва балет театри қаршисида жойлашган. 2013 йилда Жанубий Кореянинг Lotte Hotel бренди бошқарувига ўтказилган. Меҳмонхонанинг умумий ер майдони 1,14 гектар, бино ва иншоотлар майдони 24,3 минг квадрат метрни ташкил этади.Lotte City Hotel Tashkent Palace — даромадли компания (масалан, ўтган йили меҳмонхонанинг йиллик даромади 1,25 млрд сўм бўлган эди), лекин 2022 йилнинг илк чорагида 1,31 млрд сўм зарар кўрган.Аввалроқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» йил бошидан бери 1,5 триллион сўм зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди.

Manba: Daryo.uz