Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган шогирд аслида ҳоким ҳайдовчиси экани тасдиқланди

Ўз 13
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти Фурқат туманидаги «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасига ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган шогирд Фурқат тумани ҳокими ҳайдовчиси экани тасдиқланди. Фото: Президент матбуот хизматиИжтимоий тармоқларда президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф доирасида Фурқат туманидаги «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасида бўлганида олинган суратда давлат раҳбарининг орқасида ўймакор шогирд либосида туман ҳокимининг ҳайдовчиси турганлиги қайд этилган материал эълон қилинганди. Ортидан эса президент билан мулоқот қилган яна бир уста тумандаги 21-мактаб директор ўринбосари экани ҳақида чиқишлар пайдо бўлган эди.Фурқат тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам, расмда кўзга ташланган шахс Фурқат туман ҳокимининг ҳайдовчиси Илҳом Аҳмаджонов бўлиб, у Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг шогирдларидан бири ҳисобланади.Таъкидланишича, Илҳом Аҳмаджонов бир йилдан бери Фурқат туман ҳокимлигида ҳайдовчи бўлиб фаолият кўрсатиб келади. Аввалдан ўзида ўймакорликка, дурадгорликка қизиқиш борлиги сабаб, туманга келгач «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасида миллий ёғоч ўймакорлиги санъати ўрганиш имконияти мавжудлигидан фойдаланиб, шогирд сифатида ҳунар сирларини ўргана бошлаган.«Кечаги ташрифда ҳам корхонада доимий фаолият олиб бораётган усталардан ташқари Ҳунармандлар мактабининг қатор ўрганувчилари ҳам бўлишганини эътиборга олганда, Илҳом Аҳмаджоновнинг ҳам улар қаторида у ерда бўлиши табиий ҳолатдир. Айтиб ўтиш керакки, Муҳаммадали Юнусовнинг корхонасида ўймакорлик ўрганаётган шогирдларнинг кўплари бошқа касб ҳамда иш эгалари», — дейилади муносабатда.Шунингдек, давлат раҳбари билан мулоқот қилган Илҳомжон Сулаймонов фаолияти давомида мактабда меҳнат фанидан ўқитувчи бўлган, ўқувчиларга дурадгорлик ва ўймакорлик бўйича сабоқ берган. Ҳозирда тумандаги 21-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича 0,75 ставкада директор ўринбосар бўлиб ишлаб келади. Узоқ йиллардан бери амалий ўймакорлик билан шуғулланади, «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасида тушдан кейин уста-ўргатувчи лавозимида ишлайди. 10 нафар шогирд бириктирилган.Ҳокимлик ижтимоий тармоқларда бундай хабарларни тарқатишдан аввал масалага ойдинлик киритиш учун ҳокимлик ахборот хизматига мурожаат қилишни сўраган.Мавзуга доир:  Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди «Лола опа бугун залда ўтиришлари керак эди. Уларнинг бетобликларини эшитиб кўнглим ғаш бўлди» — президент Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова ҳақида

Manba: Daryo.uz