Самарқандда олтин моддали рудалар ва оҳак тошларни ноқонуний ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахслар ушланди

Ўз 5
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида олтин моддали рудаларга ноқонуний равишда ишлов бериб келган шахслар аниқланди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 43 ёшли Э.А. ва 25 ёшли Л.З. яшаш хонадонларида олтин моддали рудаларга ишлов бериб келгани аниқланган. Уларнинг уйидан 525 килограмм руда тошлар, кукунлар ҳамда иккита тегирмон ускунаси процессуал тартибда ҳужжатлаштирилган.Нарпай туманида яшовчи 53 ёшли Б.Н. ва Пахтачи туманида яшовчи 36 ёшли Х.Б. эса ноқонуний равишда оҳак маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган ҳамда ашёвий далиллар (4 дона оҳак печи, Д-18 мм бўлган жами 48 дона қўлбола «горелка»лар) холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.Мазкур шахслар табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 440 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Аввалроқ Самарқандда ноқонуний равишда олтин қазиб олиш билан шуғулланган шахслар ушлангани, Самарқандда таркибида олтин бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:  Навоийда ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши қўлга олинди Самарқандда олтинфурушлар қўлга олинди

Manba: Daryo.uz