Қозоғистонда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида вафот этганлар сони яна биттага ортди

Ўз 11
Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Жамбил вилояти Жуалин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинган. Фото: «Kazinform»Ўзбекистон президентининг тезкор топшириқиға асосан ҳукумат қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилганди. Ишчи гуруҳ 13 май куни соат 18:05 да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистоннинг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашган ва ҳамкорлик асосида ташкилий ҳамда амалий ҳаракатлар олиб борилган. Соат 23:40 да жабрланганлар Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси «Ғишткўприк» божхона масканига етиб келган.Таъкидланишича, Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак берган.Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида икки нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этган. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.Олиб келинган 23 нафар фуқародан 18 нафар жароҳатлангани Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилган, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилган.Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.Аввалроқ Жамбилдаги авария оқибатида оқибатида 2 киши вафот этгани (Ўзбекистон фуқаролари), 4 киши реанимация, 13 киши эса травмотология бўлимига жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:  Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус аварияга учради (фото, видео) Қозоғистонда ичида саккиз нафар ўзбекистонлик бўлган Toyota ЙТҲга учради. Бир киши вафот этди

Manba: Daryo.uz